Устройство плавучих опор - қалқима таянчларни қуриш - кемани вақтинчалик таянчни қуриш бўйича технологик тайёргарлик жараёни, бунда вақтинчалик таянчнинг кўндаланг ва бўйлама йўналишда қалқималиги, бир жойда тик тура олишлиги таъминланиши керак. Иншоотнинг юқориси таянч катаги ва тўсинли қоришма билан тугалланилади. Кема сувли балластни ва лангар тизимини жойлаштириш учун сув ўтказмайдиган тешикларга эга бўлиши керак.
Устройство подмостей и кружал - ҳавозалар ва гумбаз қолипларини қуриш - қуйма таянчга ёки оралиқ қурилмага тегишли шакл бериш, жиҳозлар ва йиғма қисмларнинг элементларини
жойлаштириш учун қурилиш тузилмаларини қуриш бўйича технологик тайёргарлик жараёни.
Устройство свай-оболочек - қобиқли қозиқоёқни қуриш - қобиқларни марказдан қочирма куч (дм 2м гача ва узунлиги 12 м гача бўлганда) усулида ёки пўлат тебранма шаклларда (дм 1,6м ва катта, блок узунлиги 8м гача бўлганда) бетонлаштириш билан тайёрлаш технологик жараёни. Бунинг учун арматурали синчлар ва пойдевор қисмлар тайёрланади, улар шаклга ўрнатилади, шаклга бетон қоришмаси юкланади ва унинг бетонлаштирилган бўлимлари иссиқ нам ишлов бериш билан зичланади, тахланади ва тамға қуйилади.
Фрикционные соединения - фракцион бирикиш - металл элементларнинг сиқилиши ҳисобига уларнинг зарурий ишқаланиш кучини ҳосил қиладиган юқори даражада мустаҳкам болтлар билан бириктирилиши.
Центрифугирование - центрифугалаш - баъзи турдаги темирбетон буюмлар (хусусан, қобиқлар)ни уларнинг пўлат шаклларда катта тезликда айланишидан юзага келадиган марказдан қочма куч (центрифуга) таъсиридан фойдаланиб бетонлаштириш усули.
Шпонка - шпонка - туташадиган қисмларни шпонка ўқига перпендикуляр йўналишда ўзаро силжишига тўсқинлик қилиш мақсадида уларнинг тирқишларига қуйиладиган призма ёки цилиндр шаклидаги маҳкамлайдиган қисм.
Шпунт - шпунт - пойдевор чуқурчасини мустаҳкамлаш ёки унга сув сизиб ўтишини чеклаш учун кам сув ўтказувчи чегара ҳосил қилиш мақсадида тупроққа ботириладиган ва ўзаро бир-бири билан ёриқларда туташтириладиган қозиқоёқ конструкциялар.
Do'stlaringiz bilan baham: |