Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet271/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Тележка грузовая - юк аравачаси - йиғишда ва таянчларга ўрнатишда думалатиш йўлидан ҳаракатланиши учун оралиқ қурилма ўрнатиладиган кўчма восита.
Тележка монтажная - йиғиш аравачаси - кўприкнинг оралиқ қурилмаларини осма йиғишда ёки бетонлаштиришда қўлланиладиган жиҳозлар жойлаштириладиган кўчма восита.
Термоса” метод - “термос” услуби - цементнинг иссиқлик ажратиши ва бетонлаш маҳсулоти ёки конструкциянинг иссиқлик изоляцияси ҳисобига бетоннинг қаттиқлашиши.
Тёска (получистая, чистая) - тарашлаш (ярим соф, соф) - тош қопламанинг юза қисмига ишлов бериш усули.
Тюльпан” - “лола” - қозиқоёқнинг кесилган қисми арматурасини букиш усули.
Угон катков - ғалтакли угон - оралиқ қурилмани бўйлама силжитишда ғалтакларнинг кўприк бўйлаб дастлабки ҳолатидан силжишининг қайтмаслигида, аста-секин ортиб боришида ифодаланадиган ҳаракатланувчи таянчиқнинг қурилиш нуқсони.
Усиление моста - кўприкни кучайтириш - кўприкнинг йўқотилган юк кўтариш қобилиятини ошириш ёки тиклаш мақсадида ёинки транспорт воситаларидан юзага келадиган меъёрдан ортиқ оғир юкларни қисқа муддатли ўтказиш учун олиб бориладиган тадбирлар мажмуи.
Устройство гидроизоляции - гидроизоляцияни қуриш - кўприк оралиқ қурилмасининг кўтарувчи тузилмаларини ёки қувур юзасининг намланишдан ва емирилишдан ҳимоясини таъминлаш билан, яъни битумли материаллар суртиш, эритмалар сепиш, ўрамли материаллар ёпиштириш ва бошқа йўллар билан амалга ошириладиган қурилиш-йиғиш ишларининг мажмуи.
Устройство перемычек - сув тўсгичлар қуриш - сув қоплаган жойда пойдевор ётқазиш учун чуқур қазишда чуқурларни тўсиш мақсадида бажариладиган технологик жараён. Сув тўсгич қуриладиган жойда дарёнинг туби олдиндан илдиз ва тошлардан тозаланади, сув оқими туби зарур ҳолларда текисланади, тупроқ қатлами эскавация билан чиқариб ташланади. Сув тўсгич қуйидагича бўлиши мумкин: тупроқли - сувни четлатувчининг туби ювилмайдиган кучсиз сизувчи бўлганда, майда қумлар, қумоқ ва қумолоқ тупроқлар (таркибида 20% дан ортиқ гил зарралари бўлган) дан кўтарилади; шпунтли - сув оқимининг туби ювилмайдиган сизувчи бўлганда, бир қаторли ёки икки қаторли тупроқ солинган; маскали - туби шпунтларни қоқишга имкон бермаганда тошлар билан юкланади; туби тоғ жинсларидан иборат бўлганда, тубсиз қутилардан фойдаланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling