Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet251/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Тележка землевозная - тупроқ ташиш араваси - қаттиқ (металл) ғилдиракли ёки пневмоғилдиракли, ўзи ағдариладиган ёки ўзи ағдарилмайдиган кузовли жиҳоз. Трактор ёки автотягачга тиркама бўлган бу аравалар ҳар хил юк кўтара олиш қобилиятига эга. Уларнинг ўзи юрар турлари - думперлар ҳам қўлланилади.
Тент передвижной - кўчирма соябон - ишчилар билан қўлда йиғиб, кўчириладиган йиғма шийпон бўлиб, янги ётқазилган
цементбетон қопламасини об-ҳаво (тик қуёш нурлари, ёмғир, дўл қор ва бошқалар) таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида фойдаланилади. Термопара - терможуфтлик - бошқарув ва назорат тизимларининг ҳароратни ўлчовчи қурилмаларидаги иссиқликка ўта сезгир элемент. У иккита ўзаро кетма-кет уланган (кавшарланган) ҳар хил жинсли ўтказгичдан иборат. Агар кавшарланган жойда турлича ҳароратлар юзага келса, терможуфтлик занжирида электр юритувчи куч ҳосил бўлади.Бу ЭЮК нинг қиймати “иссиқ” ва “совуқ” контактларнинг ҳароратлари фарқига тўғри келади. Бу усул иссиқлиқ қурилмалари (қуритиш барабани, битум эритгич ускуналари ва
ҳоказолар)ни назорат қилиш учун фойдаланилади.
Термос-бункер - термос-бункер - қуйма асфальтбетон қопламаларни қуриш, асфальтбетон қопламалардаги ёриқлар ва ўйиқларни тугатиш, кўприкларни гидроизоляциялашда фойдаланиладиган қуйма аралашмаларни тайёрлаш ва транспортда ташиш учун мўлжалланган махсус транспорт воситаси. Аралашмани иситиш тизими ва парракли аралаштиргич билан жиҳозланган.
Техническое обслуживание (ТО) - техник хизмат кўрсатиш (ТХК) - машиналарни ишчи ҳолатда сақлаш, уларнинг емирилишини камайтириш ҳамда носозликлар ва бузилишларнинг олдини олиш, уларни аниқлаб, тузатишга қаратилган тадбирлар. Режага мувофиқ олиб бориладиган машина ва жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш тадбирлари комплекснинг ягона режали эҳтиёткорлик тизимига бирлаштирилади - РЭС. Йўл қурилиши ва жиҳозлари учун қуйидаги ТХК турлари белгиланган: кундалик техник хизмат кўрсатиш (КТХК); техник хизмат кўрсатиш №1 (ТХК- 1); техник хизмат кўрсатиш №2 (ТХК-2); техник хизмат кўрсатиш
№3 (ТХК-3); мавсумий техник хизмат кўрсатиш (МТХК).
Трамбовка - шиббаловчи - зичлаб шиббаловчи машинанинг ишчи органи ёки йўл тўшамасидаги тузилма қатламлари материалларини ва тупроқни уларнинг юзасига зарба бериб зичловчи механизациялашган асбоб. Уларнинг механик, эркин тушувчи, портловчи-шиббаловчи, кул шиббалаловчи ёки бензин, ҳаво ва электр шиббаловчи каби турлари бўлиши мумкин.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling