Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet248/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Распределитель цемента - цементни тақсимловчи машина - цементни автосамосвал ёки цементловчи машиналардан қабул қилиб олувчи, тиркама ёки ярим тиркамали йўл машинаси бўлиб, бункер ёки цистерна билаи жиҳозланган ва гусеница ёки ғилдиракда ҳаракатланади. Йўл тўшамасининг цемент тупроқли қатламларини қуришда, махсус сошниклар орқали цементни меъёрлаб, тақсимлаш учун мўлжалланган.
Растворосмеситель - қоришма аралаштиргич - мажбурий ҳаракатланувчи аралаштиргичли ва қоришманинг ташкил этувчиларини ўлчаб, узатадиган жиҳозли қурилиш машинаси бўлиб, қурилиш қоришмаларини тайёрлаш учун мўлжалланган.
Рельс-форма - рельс-қолиплар - йўл тўшамасининг асосига тўкиб, мустаҳкамланадиган қопламанинг цементбетон қоришмасига опалубка бўлиб хизмат қиладиган металл шакллар звеноси. Цементбетон қоплама ёки асос қурилишидан аввал машиналар тўплами ҳаракатланиши учун рельс йўли барпо этилади. Рельс-қолип қоплама юзасининг равонлигини таъминлашда нивелирланган асос бўлиб хизмат қилади.
Ремиксер (горячий регенератор) - ремиксер (иссиқ регенератор) - кичик қалинликдаги (4 дан 9см гача) эски қопламаларни иссиқ ҳолатда қайта тиклаш учун газли инфрақизил қиздиргичли махсус йўл машинаси. Машина турли қўшимчали қопламаларнинг қиздирилган материалларини аралаштирадиган жиҳоз билан таъминланган. Машинанинг ажралиб турувчи хусусияти эски юмшатилган аралашмаларни икки валли аралаштиргичга юклай
олиши ҳисобланади. Аралаштиргичдан қайта тикланган аралашмалар валикка туширилиб, унда тарқатувчи билан тарқатилади ва “сузувчи” турдаги ишчи орган билан жойлаштирилади. Ҳозирги замонавий машиналар қопламалар равонлигини таъминлашнинг автоматик тизими билан жиҳозланган.
Ресайклер (холоднўй регенератор) - ресайклер (совуқ регенератор) - автомобиль йўлларини таъмирлаш ва қайта қуришда катта чуқурликдаги (15 дан 50 см гача) эски қопламаларни совуқ ҳолатда қайта тиклаш учун махсус ўзиюрар универсал машина. Асосий ишчи органи қаттиқ қотишмадан тайёрланган учли айланали кесгичга ўрнатилган фрезерли барабан. Эски қопламани берилган қалинликда майдалаш, органик боғловчиларни кўпиртирилган битум эмульсия кўринишидаги заррачаларга айлантириш ва дозалаш,эски йўл тўшамасининг майдаланган материалини органик боғловчилар билан аралаштириш, олинган аралашмаларни берилган белгилар бўйича жойлаштириш учун мўлжалланган. Жойлаштиргичлар ичига ўрнатилган боғловчилар, мас., цемент ёки битум эмульсиялар мавжуд бўлганда ресайклердан тупроқли йўл-қурилиш материалларини барқарорлаштириш учун фойдаланиш мумкин.
Рыхлитель - юмшатгич - йўл пойи қурилишидан аввал бажариладиган тайёргарлик ишларида фойдаланиладиган йўл машинаси. Гидравлик бошқариладиган бульдозер ағдаргичини гусеницали тракторга (ҳар хил қувватли) осма жиҳоз сифатида ўрнатиб тузилган. Тракторнинг орқа қисмига ўрнатилган таянч рамаси ва 3-5 та тишли тиргаклардан ташкил топган. Тупроқни юмшатиш чуқурлиги 400...700 мм ва ундан кўп.
Силос - силос - ҳар хил ҳажмга эга бўлган цилиндрик ва конус шаклидаги цистерналардаги кукунсимон материалларни (цемент, минерал кукуни ва бошқалар) сақловчи омборларда фойдаланиладиган асосий ишчи орган. Бу цистерналар вертикал жойлашган бўлиб, улар сиқилган ҳаво билан тўлдирилади ва бўшатиб олувчи силос ускунаси ёрдамида бўшатилади. Бундай омборларда материалларнинг қатламланиши ва яроқсизланиши олдини олиш мақсадида циркуляция ташкил этилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling