Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet246/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Пневмоподъёмник - сиқилган ҳаво билан ишлайдиган кўтаргич - цементни транспорт воситасидан тушириб, омбор силослари ёки сарфлаш бункерларига жойловчи машина. Бу иш вертикал қувурлардаги ҳаво оқимида цементнинг қаттиқ заррачалари тўкилмаган ҳолда ҳаракатланишига асосланган. Аралаштирувчи камерага сиқилган ҳаво юмшоқ, майда ғовак тўсиқ орқали берилади. Ҳаво оқимининг тўйинганлик даражаси 1м3 сиқилган ҳавога 200300 кг цементни ташкил этади.
Пневморазгрузчик - сиқилган ҳаво ёрдами билан ишлайдиган юк туширувчи машина - темир йўл вагонларидаги цемент (минерал кукун, оҳак ва шу кабиларни) тушириб олиш учун фойдаланиладиган машина. Бу жараён туширувчи машинанинг вакуумнасоси ёки тортувчи туридаги насос ҳосил қиладиган вакуум ҳисобига цементнинг цемент ўтказгичларда ҳаракатланишига асосланган. Унинг ишчи органи - уюмни бузувчи штир ва ўзи ҳаракатланадиган дисклардан иборат бўлган қурилмадан ташкил топган.
Погрузчик строительный - қурилиш юклаш машинаси - ўзиюрар кўтариш-элтиш машинаси бўлиб, хажми сочилувчан ва майда бўлакли материаллар ва I-III гуруҳ тупроқларни юклаш ва қисқа масофаларга элтиб тушириш учун мўлжалланган. Бу машиналар омборлар, АБЗ, ЦБЗларда, чақиқ тош заводлари ёки қум, тупроқ, шағал карьерларида фойдаланилади. Юкни олиш бўйича бу машиналар қуйидаги турларга бўлинади: а) бир чўмичли тронтал ва кўп чўмичли - портли (чўмичли ратор) ёки элеватор (чўмичли
занжирлар); б) куракчали - махсус ва дискалар билан; в) ушлаб олувчи - ишчи органи махсус санчқили бўлган. Ҳаракатланиш қисми бўйича: а) гусеницали (саноатга мўлжалланган тракторлар ҳамда умумий ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган тракторларда), пневмоғилдиракли (махсус шасси ва тягачларда).
Прицеп - тиркама - бортли автомобиллар, пневмоғилдиракли автомобиль тягачларга (тракторга) уланадиган тиркама ва ярим тиркама мослама. Транспорт воситаларининг самарадорлигини оширишга ва йўл қурилишида транспорт воситаларига бўлган талабни камайтиришга имкон беради. Тиркамалар юкни ўзи туширадиган (ўзи ағдарадиган платформали ёки кузовли) ва ўзи туширмайдиган (кўпинча тракторларда), аравали кўринишларда бўлади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling