Автомобиль йўллари


Насос грунтовый (землесос)


Download 0.7 Mb.
bet245/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Насос грунтовый (землесос) - тупроқ насоси - марказдан қочма, бир тарафлама сурувчи насос бўлиб, гидроаралашмани қувурларга узатиб беради.
Оборудование пневмонабрызга бетона - бетонни ҳаво билан пуркайдиган асбоб - тарқатиш ускунасига келаётган, қум, шағал ва цементдан иборат бўлган қуруқ қоришмани сиқилган ҳаво билан пуркаб тарқатиш учун мўлжалланган агрегатлар мажмуи. Бунда керакли бўлган сув миқдори бевосита тарқатувчи туйнукка берилади. Кўприк иншоотларининг юзасини пардозлаш, таъмирлаш ҳамда мустаҳкамлаш ишлари кабиларда қўлланилади.
Отвал - ағдаргич - плугли, қор тозаловчи ва бошқа машиналарнинг асосий ишчи органи бўлиб, ишчи органнинг олдида кесувчи пичоғи мавжуд. Тупроқни ёки қорни кесиб четга суриш ҳамда йўл пойи ва тўшамаси юзаларини профиллаш учун фойдаланилади.
Перегружатель - қайта юкловчи - транспорт воситалари ва асфальт ётқазувчилар ўртасида асфальтбетон аралашмалар захирасини яратиш (кўпайтириш) ва асфальт ётқазувчиларнинг узлуксиз ишлашини таъминлайдиган махсус ўзиюрар йўл машинаси. Асфальтбетон аралашмаларни транспорт воситалари кузовидан асфальт ётқизгичга охирги узатишдаги бир хил ҳароратда бир масса ҳолатигача аралаштириш амалга ошириладиган ўз бункер тўпловчисига қабул қилиш учун мўлжалланган. Кўп юк ташувчилар ўзларининг унумдорлиги, бункер сиғими ва двигатель қуввати бўйича фарқланади.
Перфоратор - перфоратор - бўш ва ўртача қаттиқликдаги тоғ жинсларда шпурларни зарб билан пармалаш учун мўлжалланган пневматик механизациялашган асбоб.
Пескомойка - қумни ювадиган машина - қумларни ювиб, унинг таркибидаги майда чангланувчи ва лой зарраларини ажратиш йўли билан битадиган шнек ёки драгали машина.
Питатель - таъминловчи - сочилувчан ва бўлакли материалларни бункер ёки ортувчи ариқлардан элтувчи ускуна ва машиналарнинг (тош майдалагич, қуритувчи барабанлар) қайта ишлаш қисмларига бир текис узатиб бериш учун мўлжалланган йўл машиналари ва ускуналарининг жиҳози. Таъминловчилар тасмали ёки пластинкали кўринишда бўлади.
Пневмонасос - ҳаво билан ишлайдиган насос - таъминловчи шнек ёрдамида тиндирувчи камера ёки бункердан аралаштирувчи камерага сиқилган ҳаво ёрдамида узлуксиз цемент етказиб берувчи жиҳоз. Бу ерда ҳосил бўлган ҳаво ва цемент аралашмаси қувурларга узатилади. Цемент горизонтал узатгичларда узатилади. Цементни горизонтал узатиш узунлиги 30-35 м. Бундай цемент қоришмаси кичик масофаларга икки ёки бир камерали, даврий ҳаракатланадиган ҳаво насослари билан узатилади. Цемент ўтказгич қувурларга цементнинг устидан сиқилган ҳаво ўтказиш йўли билан сиқиб киргизилади ва шунинг натижасида қувурларда цемент силжийди.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling