Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet243/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Лебедка монтажная - монтаж чиғириғи - 6.3. бандга қаранг.
Лебедка строительная - қурилишда ишлатиладиган чиғириқ - полиспаст (арқон ва блоклар тизими) ёрдамида юкларни горизонтал ва вертикал йўналишда силжитиш учун фойдаланиладиган энг содда кўтариш-силжитиш жиҳози. Кам тортиш қувватига (5-12,5 дан 50-70 кН гача) эга бўлган, электрузатгичли, бир, икки, уч барабанли турлари бор.
Лебедка тракторная - трактор чиғириғи - асоси трактор бўлган, йўл машиналарининг осма ёки тиркама ишчи органларини арқонли-блокли бошқарув тизимларида узатиш жиҳози (бульдозерлар, скреперлар, экскаваторлар, трактор кранлари, ковлагичлар, бута қирқувчи машиналар). Чиғириқ арқонини блоклар, флюгер блоклари, роликлар кўринишида йўналтирувчи қурилма тизимлари мавжуд бўлиб, бир ёки икки барабанли кўринишда тузилади.
Машина базовая - таянч машинаси - транспорт воситаси ёки ўзиюрар шасси бўлиб, унда йўл машиналарининг асосий ва алмаштириладиган жиҳозлари, ишчи органларини мустаҳкамлаш, двигателдан қувват узатиш учун бир неча махсус қисмлар мавжуд.
Машины дорожные - йўл машиналари - автомобиль йўли қурилишида, йўллардан фойдаланишда ва уларни таъмирлашда йўл ишларини бажарадиган машиналар. Йўл машиналари қуйидаги турларга бўлинади: ўзиюрар йўл машиналари ишчи операцияларни бажариш ва машинанинг ҳаракатланиши учун узатиш двигателли; тиркама ва ярим тиркама - тягач билан занжир орқали ишловчи (ғилдиракли автотягач билан) ёки гусеницали трактор билан боғланган.
Машины землеройные - ер қазиш машиналари - автомобиль ва темир йўллари қурилишида, иншоотлар ва гидротехник ишлар каби барча қурилиш туридаги ер ишларини бажаришга мўлжалланган йўл ва қурилиш машиналари (экскаваторлар, скреперлар, бульдозерлар, автогрейдерлар ва бошқалар). Улар икки турга
бўлинади: ер қазиш режалаш машиналари (бульдозерлар, автогрейдерлар, грейдерлар) ва ер қазиш транспорт машиналари (скреперлар, экскаваторлар, грейдер элеваторлар).

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling