Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корчеватель-собиратель
- Коэффициент использования парка
- Кран кабельный
- Кран портальный
- Краны строительные стреловые
Конвейер (транспорт) - конвейер - механизациялашган транспорт воситаси бўлиб, сочилувчан ва донадор материалларни қайта ишлаш, бойитиш ёки аралашма тайёрлаш каби технологик жараёнларда завод ичида горизонтал ёки қия ҳаракатланиб, силжишни таъминлайди. Тасмали, пластинкали, роликли винтли ва тебранма конвейер турлари мавжуд.
Корчеватель-собиратель - ковлаб йиғадиган мослама - йўл пойи қурилишида йўлакни тозалаш ишлари бўйича олиб бориладиган тайёргарлик ишларида фойдаланиладиган, уч ёки олти устунли, тишли ағдаргич кўринишидаги, тракторга ўрнатилган осма мослама. Коэффициент использования парка - паркдан фойдаланиш коэффициенти - қурилиш ташкилотларининг йўл машиналари ёки автомобиль паркидан вақт бўйича фойдаланишини кўрсатувчи коэффициент. Меъёрларда кўрсатилган ташкилий ва сменалардаги туриб қолиш ва технологик ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда (0,7...0,9), машиналарнинг йил бўйида ишлаган куни сонини сменалик коэффициенти ва иш сменасининг давомийлигини берилган қийматларда ҳамда барча техник хизмат ва таъмирлашга кетган вақт сарфини ҳисобга олган ҳолдаги календар кунлари сонига нисбати орқали аниқланади. Йўл қурилиш ташкилотларида паркдан фойдаланишнинг амалдаги коэффициенти ўртача 0,5-0,65 ни ташкил этади. Кран кабельный - кабелли кран (кабелькран) - юк кўтарувчи машина бўлиб, бир оралиқли канат йўлнинг кўтарувчи канатида бу машинанинг жиҳози бўлган юк аравачаси ишчи органи билан ҳаракатланади. Асосан, тош, шағал конларидаги ишлаб чиқаришда ёки тошни карьердан қайта ишлаш цехига элтишда фойдаланилади. Кран портальный - порталли кран (эшик кўринишидаги) - кўтарувчи кран бўлиб, унинг бурилиш платформаси рельс йўлда ҳаракатланадиган П шаклидаги порталда ўрнатилган. Кўприк қурилаётган майдонда ёки темирбетон жиҳозлари полигони, заводлар ва омборларда юкларни кўтариш ва элтишга мўлжалланган монтаж жиҳози сифатида фойдаланилади. Унинг юк кўтара олиш қобилияти 5-10 тонна. Краны строительные стреловые - стрелали қурилиш кранлари - ҳар хил юк кўтара олиш қобилиятига эга бўлган, кўтариш - транспорт машиналарининг асосий тури (2,5 дан 100 т гача). Ўзининг фаолият радиусида юкларни ортиш-тушириш ва силжитиш учун мўлжалланган. Йўл қурилишида монтаж жиҳози сифатида, кўприк иншоотлари (оралиқ қурилмалар, таянчлар ва бошқалар), қувурларнинг йирик қисми ва бўлакларини ҳамда блокли конструкция қисмларини тушириб олиш, силжитиш, кўтариш ва жойига ўрнатиш ишларида кенг фойдаланилади. Унинг ишчи органи ҳар хил турдаги ва кўтариш баландлиги турлича бўлган илгакли ёки қисиб олувчи стрелали жиҳоз. Кранлар тўлиқ бурилувчан, ўзиюрар, тиркама ёки стационар бўлади. Улар махсус рамали ёки таянч машина (автомобиль, трактор, экскаватор, махсус шасси)ли, паркли, ғилдиракли, рельсли ёки гусеницали бўлиши мумкин. Уларни механик, гидравлик ва электрик усулда ишга тушириш мумкин. Автомобиль шассисига ўрнатилган кранлар автомобиль кранлари дейилади. Кусторез - бута қирқадиган машина - бир-икки ағдаргичли плуг ёки дискли арралар билан жиҳозланган, тракторга ўрнатилган машина бўлиб, йўл пойини қуришдан аввал бажариладиган тайёргарлик ишларида йўлакдаги бута ва майда дарахтларни қирқиб тозалаш учун мўлжалланган. Бутазорларни тартибга келтиришда ҳам кенг фойдаланилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling