Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бульдозер
- Гидромонитор
- Гидросеялка
- Гидроэлеватор
- Гомогенизатор
- Гравиемойка
Виброуплотняющие машины - тебранма зичлагич машиналар - йўл пойи ва тўшамаси қурилишидаги тупроқ, шағал-тош материаллари, асфальтбетон, цементбетон қоришмалари
қатламларини юзаки зичлаш учун мўлжалланган йўл машиналари (тебранма каток ва майдончалар). Улар қуйидагича бўлиши мумкин: тиркама; кранлар, экскаваторлар, чақиқ тош ётқазгичлар, қоришма ётқазгичларга осма; ўзиюрар ва илгариланма ҳаракат қилувчи. Бульдозер - бульдозер - гусеницали ёки ғилдиракли трактор ёки ғилдиракли тягачда арқонли ёки гидравлик бошқариладиган, ёки буриладиган осма ағдаргич билан жиҳозланган йўл машинаси. «Автоплан» туридаги кузатув тизими билан ҳам жиҳозланиши мумкин. Бульдозер қуйидаги ишлар учун мўлжалланган: ер қазиш ва планировка ишлари (майдонларни пардозлаш, олиб келинган тупроқни қатламларга текислаш ва кўтарма бошланишига силжитиш, ўсимлик қатламини қирқиш, тик қия ёнбағир ва 2 м гача бўлган заҳирадан тупроқ олиб қуриладиган кўтармаларни қуриш); автомобиль йўли тўшамаси қурилишида чақиқи тош, шағал, қум қатламларини кичик (10...30 м) масофаларга суриш ва бир уюмга йиғиш; тўнкаларни қўпориб олгандан сўнг йиғиштириш, йўл ўқи бўйидаги карьерларда ёрдамчи ишларни бажариш. Гидромонитор - гидромонитор - ювилган тупроқни сув билан аралаштириб, уни йўл пойи ёки ағдаргичга етказадиган ишчи жиҳоз. Унинг иш усули оқимнинг потенциал энергиясини ювилган сув оқимининг кинетик энергиясига айлантиришга асосланган. Гидросеялка - гидросеялка - автомобиль шассига ўрнатилган, сув билан ўт уруғларини экадиган ва қуйидаги жиҳозлардан иборат машина: оператор учун жой, цистерна, ўт уруғлари ва бошқа материаллардан ташкил топган ишчи аралашмани тайёрловчи, гидроотувчи насос, 15 м гача ишчи белгили, кўтарма ҳамда ён қиялиги 1:1,5 дан қия бўлмаган ён бағирга ишчи аралашмани сепадиган бошқа жиҳозлар. Гидроэлеватор - гидроэлеватор - сув оқими ёрдамида изотермик насос билан ҳар хил гидроаралашмаларни сўриб олувчи гидротранспорт жиҳози. Насадка орқали ишчи суюқликни қабул қилувчи камерага катта тезликда тушади ва гидроаралашмани ҳосил қилади. Гомогенизатор - гомогенизатор - эмульсия тайёрловчи мосламасининг асосий органи - битум ва эмульгаторнинг сувли эритмасини пуркаш, аралаштириш йўли билан йўл эмульсияларини тайёрловчи қориштиргич. Бу материаллар корпус девори ва катта тезликда айланувчи ротор диски орасидаги бошқариб туриладиган туйнукка (0,1...0,5 мм) келиб тушади. Гравиемойка - тош-шағал ювадиган жиҳоз - цилиндрик кўринишдаги айланувчи барабан бўлиб, тош ва шағал материалларни ювишга мўлжалланган жиҳоз. Барабанга ювиладиган материалларни киргизиб, махсус қувурдан келган сув найлар билан катта босимда берилиб ювиш жараёни олиб борилади. Грейдер - грейдер - пичоқ билан ағдаргич ишчи органи бўлган, ғилдиракли тракторга тиркама, профилловчи машина бўлиб, пичоқ билан ағдаргич ва вертикал текислик бўйича ҳар хил кесиш бурчагида, бажарилаётган иш операциясига кўра ҳар хил қияликда ўрнатилади. Тупроқ йўллар ва ён ариқларни профиллаш, йўл пойи ва заҳирани режалаш ҳамда йўл тўшамаси қурилишида асоснинг тупроқ ҳамда тош-шағал қатламларини қаватма-қават текислаш ишларида фойдаланишга мўжалланган. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling