Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet235/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Асфальтоукладчик - асфальт ётқазиш машинаси - бутун қатнов қисми кенглиги ёки битта йўлакда асфальтбетон қоришмаларини тарқатиб, ётқазиб, баъзида енгил зичлаштириб, текисловчи ўзиюрар йўл машинаси. Ҳозирги замонавий машиналар автоматлаштирилган бошқарув ва кузатув тизимларига эга.
Барабан сущильный - қуритиш барабани - минерал материаллар (чақиқ тош, шағал, қум ва тупроқ)ни қуритиш ва қиздириш учун мўлжалланган бўлиб, асфальтбетон қурилмасининг асосий агрегати ёки (тиркама) мустақил агрегат.
Бетоносмеситель - бетон қориштиргич - бетон қориштирувчи мосламанинг асосий агрегати бўлиб, минерал тўлдиргичлар цемент, сув ва бир қатор ҳолларда узлуксиз ёки босқичма-босқич қориштирилганда ҳар хил қўшимчалар қўшиб, бетон қоришмасини тайёрлайди. Икки хил қориштиргич мавжуд: 1) парракли, мажбурий қориштирувчи тоғора туридаги; 2) барабан туридаги - ағдарма ва ағдарилмайдиган барабанли, тушириш тарнови бор, эркин қориштирувчи.
Бетоноотделочная машина - бетонни пардозлайдиган машина - ўзиюрар йўл машинаси бўлиб, цементбетон қопламалари қурилишида фойдаланилади. Бу машина автомобиль йўли ёки аэродромларнинг учиш-қўниш йўлагининг асосига ётқазилган цементбетон қоришмасини текислаш, зичлаш ҳамда пардозлаш ишларида қўлланилади. Сирғанчиқ опалубкали гусеницаларда ёки рельсларда ҳаракатланади. Узайтирилган кўп таянчли шассидаги ва қўшимча тебранма арқон ўрнатилган машина узун базали бетон пардозлаш машинаси дейилади.
Бетоносмесительная установка - бетон қориштиргич қурилмаси - цементбетон заводларидаги цементбетон қоришмани тайёрловчи технологик жиҳозлар ёки агрегатлар мажмуи. Унинг таркибига тош материаллар, цемент ва сувни таъминлаб, миқдорловчилар, қоришмани тайёрлашда материалларни силжитиш воситалари, сарфлаш бункерлари ва узлуксиз ёки босқичма-босқич ҳаракатланувчи қориштиргичлар киради. Барча операциялар автоматлаштириб бошқарилади.
Бетоноукладочная установка - бетон ётқазиш машинаси (тарқатувчи) - ўзиюрар йўл машинаси бўлиб, автотранспорт ёрдамида цементбетон қопламаси ётқазилаётган жойга олиб келинган цементбетон қоришмасини қабул қилиб, уни керакли қалинлик ва профилда тарқатиб беради. Икки хил турдаги тарқатувчи машиналар мавжуд: 1) чўмичли - бункерли - йўл қатнов қисми четига ёндош ёки перпендикуляр жойлашиб олди ёки ён томонидан қоришмани қабул қилиб олади. 2) ағдарғич-пичоқли - асосга ағдарилган қоришмани ағдаргичнинг илгариланма ва орқага ҳаракатланиши орқали гидропровод ёрдамида уни юқорига кўтариб ва пастга тушириб тарқатади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling