Электроподогрев - электр билан иситиш - органик боғловчи материаллар ва мойларнинг омборларида, битум ўтказгичлар ва жўмракларда, битум насосларида ҳамда битум эритгич мосламаларида бир хил ҳароратни ушлаш ва иситиш усули.
Автомобиль йўллари ва аэродромлар қурилишида фойдаланиладиган механизация воситалари
Автогрейд - автогрейд - юқори самарадорли, ўзгарувчан ишчи орган, мураккаб ўзи юрар йўл машинаси бўлиб, цементтупроқ асослар ва автомобиль йўллари ҳамда аэродромларнинг учиш-қўниш йўлакларининг цементбетон қопламалариии қуришда фойдаланилади. Бу машина сирпанувчи опалупкали махсус гусеницаларда ҳаракатланади ва унинг ҳаракати кузатиладиган, автоматлаштирилган бошқарув тизими орқали бажарилади.
Автогрейдер - автогрейдер - ишчи органи пичоқ билан ағдаргич бўлган ўзиюрар, ғилдиракли йўл машинаси. Бу машина кўтармадаги тупроқни ва автомобиль йўли қурилиши ва таъмирлаш ишларида йўл қурилиш материалларини текислаш ва планировкалаш, текисланган тупроқ йўлларини ва шағал қопламаларини ҳамда йўл пойининг кўтармаларини қуришда фойдаланилади. Бундан ташқари, тупроқ йўлларини ва шағал қопламаларини таъмирлашда ҳамда йўл ёқасини, ён бағрини ва заҳирани текислаш, пардозлаш ишларида ҳам фойдаланилади.
Автогудронатор (распределитель вяжушего) - автогудро- натор (органик боғловчи тарқатгичи) - ҳар хил органик боғловчи материалларни йўлда кераклича қиздириб, керакли жойга ташиш ва босим остида бир текис қўйиш учун автомобиль шассиси ёки автоштачка юкланган ярим тиркама йўл машинаси.
Автоматика - автоматика - автоматик фаолият кўрсатувчи ускуна ва тизимлар хақидаги назарий ва амалий билимлар мажмуи; автоматик фаолият кўрсатувчи механизм, асбоб ва ускуналарнинг йиғиндиси.
Автомобиль-бетоновоз - бетон ташувчи автомобиль - транспорт воситасининг махсус тури бўлиб, тайёр цементбетон қоришмасини узоқ масофаларга, махсус жиҳозланган кузовларда, унинг қотиб қолмаслиги ва қатламларга ажралиб қолмаслигини таъминлаган ҳолда ташувчи автомобиль.
Do'stlaringiz bilan baham: |