Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet231/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Склад приобъектный - объект олдидаги омборхона - автомобиль йўли қурилиши, унинг бўлаги ёки йўл ташкилотининг ишлаб чиқариш корхоналари каби қурилиш материаллари сарфланадиган жойда қуриладиган иншоот (ёки майдонча) бўлиб, материалларни қисқа муддат сақлаш ва уларни сарфлаш учун мўлжалланган.
Транспорт внешний - ташқи транспорт - йўл қурилиши материаллари, яримфабрикатлар, буюмлар ва қисмларни йўл ишлари олиб борилаётган тумандан четда жойлашган саноат корхоналари ёки базалардан темир йўл, автомобиль ва сув йўлларидан фойдаланиб ташиладиган транспорт воситаларининг йиғиндиси.
Транспорт внутрипостроечный - йўл қурилиши транспорти - қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналари ичида ҳамда аралашма, буюмлар ва қисмларни йўл қурилишини таъминловчи ишлаб чиқариш корхоналаридан керакли жойга элтувчи транспорт воситаларининг йиғиндиси.
Транспортирование аэрационное - аэрация транспорти - чангланувчи материаллар (цемент, минерал кукуни ва шу кабилар)ни сиқилган ҳаво (паст босим) ёрдамида керакли жойга элтиш ва силжитиш, бунда бу материаллар ҳаво билан тўйингач, суюқлик каби оқувчанлик хусусиятини олади.
Фронт погрузки-отгрузки - ортиш-тушириш фронти - темир йўл ва автомобиль йўлининг чегараланган йўлаги ёки майдони кўринишидаги жой бўлиб, юкларни бир вақтда ортиш ва тушириш учун керак бўладиган жиҳозлар ва транспорт воситаларининг жойлашишига етадиган даражада бўлиши керак.
Шпур - шпур - портловчи моддани жойлаштириш учун тоғ жинсларида қазиладиган цилиндрсимон сунъий чуқурлик бўлиб (пармалаш чуқурлиги), тоғ жинсини парчалаш, бўлакларга бўлиш ҳамда экскаваторлар билан ишлаб транспорт воситаларига ортиш мақсадида қазилади.
Штабель - сочилувчан йўл қурилиши материалларини тўғри геометрик шакл (кўпинча трапеция ёки конус шакли) кўринишидаги буюмларга йиғиб қўйиш, ёғоч материалларини катакларга ёки металл қутиларга тартибли жойлаштириш.
Шурф - вертикал стволсимон ёки қия шурф (қудуқ) бўлиб, тупроқ қатламлари ёки фойдали топилмаларнинг муҳандислик қидирувида ёки саноатбоп тош конларида портлаш ишлари олиб бориш учун қўлланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling