Проект производства работ(ППР) - ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ) - бош пудратчи ташкилот томонидан ишлаб чиқиладиган техник ҳужжат. Йўл пойи, йўл тўшамаси, кўприк ва бошқа иншоотлар ҳамда тайёр йўл бўлакларини фойдаланишга топшириш муддатлари кўрсатилган тезкор ишларнинг мураккаб ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришда асосий кўрсатма бўлиб хизмат қилади. ИБЛ қуйидагилардан ташкил топган: календар иш режаси, ишларнинг мунтазам жадвали, уларга бўлган ҳафталик ва ойлик эҳтиёт жадвали; андозавий технологик харита; геодезик белгиларнинг жойлашув схемаси; меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича кўрсатмалар; иш сифатини баҳолаш тартиби; бригада пудрати усулида ишни ташкил этиш йўллари ва тушунтириш хати.
Пропитка - шимдириш - енгиллашган мукаммал турдаги йўл қопламаси қурилишини тиклаш жараёнида ҳар хил ўлчамдаги майда тош материаллари (чақиқ тош, шағал)ни кетма-кет, қатлам қилиб сепиш, зичлаш, сўнгра уларга органик боғловчи қуйиб шимдириш. Шимдиришнинг икки тури бор: чуқур шимдириш - 6-8 см ли тош қатламига органик боғловчи билан ишлов бериш ва енгил шимдириш (ярим шимдириш) - 5 см гача ишлов берилганда.
Процесс производственный (технологический) - ишлаб чиқариш (технологик) жараёни - режалаштирилган иш кўламида йўл
пойи, йўл тўшамаси, кўприк ва бошқа қурилиш объектлари ва уларнинг қисмларини қуриш бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажариш жараёнидаги технологик операциялар йиғиндиси.
Процесс рабочий - ишчи жараён - ташкилий ва технологик жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлган бир неча ишчи операцияларнинг йиғиндиси.
Профилирование - текислаш (кесимлаш) - тупроқ йўллари- нинг йўл пойи юзасига ва йўл тўшамасининг қуйи қатламлари юзасига керакли кўндаланг ва бўйлама қияликларни бериб текислаш.
Путевой лист - йўл варақаси - автомобиль, тягач, ўзиюрар қурилиш машиналари (автогрейдер, экскаватор, ўзиюрар ҳаво- шинали ғалтак машиналари, скреперлар ва ҳоказолар) ҳайдовчиларига ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган ҳужжат.
Do'stlaringiz bilan baham: |