Автомобиль йўллари


Йўл қурилиш ишларини ташкил этиш, уларнинг технологияси, механизациялаш ва автоматизациялаш


Download 0.7 Mb.
bet197/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Йўл қурилиш ишларини ташкил этиш, уларнинг технологияси, механизациялаш ва автоматизациялаш




Автоматизация производства - ишлаб чиқаришни автоматлаштириш - ишлаб чиқаришдаги технологик механизациялашган жараёнларга ускуналар (асбоблар, аппаратлар) ёрдамида автоматик назорат ўрнатиш, оператор (машинист)нинг иштирокисиз бу жараёнларни бошқариш ва тартибга солиш. Объект (машина, қурилма, агрегат)лар ва бошқарув асбобларининг жами мажмуи автоматик тизим дейилади. Вазифасига кўра автоматик тизимлар уч гуруҳга бўлинади: назорат қилувчи, бошқарувчи ва тартибга солувчи.
Автоматизированная система управления (АСУ) - автоматлаштирилган бошқарув тизими (АБС) - иқтисодий математик усуллар, техник восита (ЭҲМ, алоқа воситалари, информацияларни акс эттириш қурилмалари ва ҳоказолар) ва тезкор бошқарув ечимларининг оптимал вариантлари билан мураккаб объектни рационал бошқаришни таъминловчи ташкилий мажмуалар йиғиндиси. АБСлар объектлар бўйича фарқланади: технологик жараёнлар учун - ТЖАБС, корхоналар учун - КАБС, тармоқ моддий таъминот ва бошқалар учун функционал автоматлаштирилган тизимлар.
Алгоритм - алгоритм - бир синфга мансуб турдаги масалаларнинг хоҳлаган конкрет бирини ечишга имкон берадиган якуний қоида (кетма-кетлик, ечимлар тартиби)ларнинг аниқ тўплами. Бунда дастлабки маълумотлар аниқ оралиқларда ўзгариши (алгоритмнинг оммавийлиги) мумкин. Дастлабки маълумотларга масала ечимининг йўли, қоидаларини жорий этиш бир тарафлама аниқланганлиги (алгоритмнинг детерминацияллашуви) бу жараён натижасини кўрсатади.
Блок-схема - блок схемаси - 1) Ҳисоблаш машинасининг асосий тузилма элементлари ва мантиқий алоқаларини ўз ичига олувчи схема. Ишлаётган ва бошқарувчи маълумотлар ҳаракатини назорат қилишга имкон беради. 2) Бажарилаётган операцияларни сигналлар ёрдамида билдириб турувчи, машиналарни (асфальтбетон, цементбетон қориштиргич ускуналар ва бошқалар) автоматик ва масофадан бошқариш пультидаги схема.
Бригадный подряд - бригада пудрати - объект ёки унинг қисмини қуришда иштирок этаётган бригаданинг барча ишчилари ва механизаторлари қурилиш маъмурияти билан ягона шартнома бўйича ишлашга асосланган меҳнатни ташкил этиш усули.
Бурение - пармалаш - тоғ жинсларини механик (айланма, айланма-зарбали, зарбали), физик-механик (термик) ва комбинациялашган усуллар билан бузиб, тоғ жинслари ёки тупроқда ғоваклар ҳосил қилиш ёки кам чуқурликларда пармалаш йўли билан (5 м гача) шпурлар ҳосил қилиш.
Ватерпасовка - ватерпасли ўлчаш - ватерпас (сатҳ) ва икки рейка ёрдамида жой бир нуқтасининг иккинчисидан ошишини аниқлаш, шунингдек йўл пойини режалаштириш, қияликнинг текислигини текшириш ва ш.к.
Ведущая машина - етакчи машина - технологик ишлаб чиқариш жараёнидаги энг кўп иш ҳажми ва асосий операцияларни бажарувчи, звено ёки комплексдаги асосий йўл машинаси. Комплексдаги қолган механизациялаш воситалари етакчи машинага ёрдамчи бўлиб, улар оқимининг умумий иш суръатини ва йўл ишларининг талаб этилган сифатини таъминлайди.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling