Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet195/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Устойчивость эмульсии - эмульсияларнинг барқарорлиги - эмульсияларнинг бузилмасдан сақланишга, б.а., боғловчиларнинг ажралишига чидаши хусусияти. Эмульсиялар намунасининг очиқ цилиндрда 18...200С ҳароратда етти сутка сақлангандаги ажралган боғловчилар миқдорининг умумий миқдорга нисбати бўйича лабораторияда баҳоланади.
Уплотнения грунта стандартное - тупроқни стандарт зичлаш - лаборатория шароитида тупроқни зичлаш усули, бунда ҳозирги зичлаш ва шиббалаш машиналарига мос келувчи тупроқнинг оптимал намлиги ва максимал зичлиги аниқланади.
Формуемость - шаклланганлик - турли маҳсулотлардан ташкил топган материаллар ва аралашмаларнинг муайян шаклга эга бўлиш хусусияти. Сарфланган иш билан тавсифланади.
Фракция - фракция - сочилган ёки бўлакланган материал (тупроқ, чақиқ тош ва б.)нинг ёки суюқ аралашма (нефтлар ва б.)нинг муайян белгилар бўйича ажралган қисми. Мас., фракциялар қуйидагиларга бўлинади: тупроқ, чақиқ тошнинг элакланган таҳлилидаги зарра, доналарнинг ўлчами бўйича; қайнаш ҳарорати бўйича - нефтлар ва б. ш.к.ларни ҳайдашдаги фракциялар.
Хемосорбция - хемосорбция - адгезиянинг чегаравий ҳолати: жисмнинг юза қисмида устки кимёвий бирикмалар ҳосил қиладиган кимёвий ўзаро таъсирлар. Битум минерал материалларда - карбонатли тоғ жинслари ва битум юзасида сувда эримайдиган кальций совуни ҳосил қилинадиган реакция. Асфальтбетоннинг сувга ва коррозияга чидамлилигини оширишга кўмаклашади.
Хладноломкость - совуқ ҳолатда синиш - айрим материалларнинг ҳарорат пасайгандаги мўртлигининг нисбатан осон ошиши ва пластик дарз кетишлар мўртликка ўтган ҳолда, дастлабки пластик деформацияси сезилмасдан мўрт бузилиш хусусияти.
Хрупкость - мўртлик - материалнинг муайян шароитда пластик деформацияси сезилмасдан мўрт бузилиш хусусияти.
Центрифуга - центрифуга - турли йирикликдаги доналарнинг тез аралаштирилиши(1000...10000мин-1) шароитида бўлиниш (қатламланиш) усули билан йўл материаллари, тупроқлар ёки эритмалар намуналарини текшириш учун лаборатория жиҳози.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling