Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet77/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Мост временный - муваққат кўприк - хизмат муддати чегараланган кўприк.
Мост высоководный (высокого уровня) - тўлиқ(юқори сатҳли) дарё кўприги - оралиқ қурилмаси ҳар қандай сув сатҳида ҳам сув босмайдиган ва дарё тошқин сувларни ўтказишни таъминловчи баландликда жойлашадиган кўприк.
Мост городской - шаҳар кўприги - шаҳар доирасида жойлашган, шаҳар транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати учун кўзда тутилган кўприк.
Мост грибовидный - саллали(қўзиқоринсимон) кўприк - оралиқ қурилмаси якка устунга қаттиқ ёки ошиқ-мошиқ орқали таянчдаги тош тахтага ўрнатилган кўприк.
Мост двухярусный - икки поғонали кўприк - транспорт воситалари ҳаракати икки сатҳда амалга ошириладиган кўприк.
Мост деревянный - ёғоч кўприк - оралиқ қурилмаси ёғочли кўприк. Елимли - оралиқ қурилмаси елим ёғочли ёки елим фанерали ёғоч кўприк.
Мост железнодорожный - темир йўл кўприги - темир йўл учун мўлжалланган кўприк.
Мост железобетонный - темир бетонли кўприги - оралиқ қурилмаси темир бетонли кўприк; темир бетонли оралиқ қурилмаси кучайтирилган арматурага (боғламлар, йўғон арқонлар, пўлат арқонлар, алоҳида стержень кўринишида) эга бўлган, уни таранг
тортилиши ҳисобига кўтариб турувчи конструкцияси сиқиладиган, олдиндан кучайтирилган темирбетонли кўприк.
Мост затопляемый - сув босадиган кўприк - баланд сув ўтганда сув босадигаи кўприк.
Мост из арочных дисков, шарнирный - юпқа равоқли, ошиқ- мошиқли кўприк - оралиқ қурилмаси учта ошиқ - мошиқли юпқа равоқдан ташкил топган кўприк.
Мост из легкого бетона - енгил бетонли кўприк - оралиқ қурилмаси енгил тўлдирувчили (керамзит, шунгизит ва бошқалар) бетондан ташкил топган кўприк.
Мост каменный - тош кўприк - оралиқ қурилмаси табиий ёки сунъий тошдан таркиб топган кўприк.
Мост-канал - кўприк-канал - одатда кема ўта оладиган тўсиқ (сув оқими, йўл ва бошқалар) канал устидан ўтказиш учун кўзда тутилган кўприк иншооти.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling