Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet79/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Мост понтонный - понтонли кўприк - понтонлар таянч бўлиб хизмат қилувчи қалқима кўприк.
Мост постоянный - доимий кўприк - хизмат кўрсатиш муддати тузилма материалининг кўпга чидамлилиги билан белгиланадиган, узоқ муддат фойдаланиш учун мўлжалланган кўприк.
Мост разборный - қисмларга ажраладиган кўприк - юқори тошқин сувини ўтказиш даврида оралиқ қурилмаси ажратиб қўйиладиган паст сатҳли кўприк.
Мост разводной - ораси очиладиган кўприк - оралиқ қурилмаси ёки унинг бир қисми кемаларни ўтказиш учун бўшлиқ очиб сурилиши мумкин бўлган кўприк. Кема ўтадиган оралиқнинг оралиқ қурилмаси сурилиши усулига қараб ораси очиладиган кўприкларнинг қуйидаги турлари ажратидади: буриладиган - оралиқ қурилмаси горизонтал текисликда буриладиган кўприк; кўтариладиган - оралиқ қурилмаси вертикал текисликда кўтариладиган кўприк; очиладиган - оралиқ қурилмаси горизонтал ўқ атрофида буриладаган кўприк; икки қанотга очиладиган - оралиқ қурилмаси икки қисмдан (қанотдан) иборат ва горизонтал ўқлар атрофида буриладиган кўприк; орқага тисланадиган - оралиқ қурилмаси горизонтал йўналишда унинг ўқи бўйлаб сурилиш йўли билан кема ўтадиган оралиқдан чиқариладиган кўприк.
Мост разрезной - узлукли кўприк - ҳар бир оралиғи мустақил оралиқ қурилма билан ёпилган тўсинли кўприк.
Мост рамный - ромли кўприк - оралиқ қурилма таянчлар билан қаттиқ боғланган ва ромдан иборат бўлган кўприк. Турлари: ром тўсинли - вертикал оғирликлардан эгилишда ишлайдиган, лекин тиргак юзага келмайдиган, оралиқ қурилма таянчлар билан қаттиқ
боғланган тўсинли кўприк; ром консолли - ўзаро ошиқ-мошиқлар билан туташган, Т шаклли (олд томондан) ромдан ташкил топган кўприк; ромли осма - ўзаро осма оралиқ қурилмалари туташган, Т шаклли (олд томондан) ромлардан ташкил топган кўприк; ошиқ - мошиқли ромли - тутиб турувчи тузилмаси ошиқ-мошиқли ромдан иборат ромли кўприк.
Мост ребристый - қовурғали (қиррали) кўприк - оралиқ қурилмаси таврли ва қўш таврли тўсиндан иборат бўлган оралиқли таянч кўприк.
Мост сборный - йиғма кўприк - оралиқ қурилмаси олдиндан тайёрланган элементлардан йиғилган темирбетон кўприк. Қуйидаги турлари мавжуд: йиғма - яхлит - оралиқ қурилмаси, қатнов қисмнинг яхлит плиталари (йиғма - қуйма тош тахтаси) олдиндан тайёрланган элементлар билан бирлаштирилиб тайёрланган темирбетон кўприк; йиғма қисмларга ажраладиган, оралиқ қурилмаси ва таянчлари буюмли тўплами кўп марта фойдаланилиши мумкин бўлган элементлардан йиғилган,вақтинчалик кўприк.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling