Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet81/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Переход мостовой - кўприкли ўтиш жойи - сув оқимларидан ўтиш учун мўлжалланган кўприк, унга ёндош, қирғоқни мустаҳкамловчи ва сувни изга солувчи қурилмалардан ташкил топган иншоотлар мажмуаси.
Площадь моста полезная - кўприкнинг фойдали майдони - транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати учун кўзда тутилган кўприк фойдали кенглигининг унинг узунлиги кўпайтмасига тенг бўлган тўлиқ майдони.
Подход к мосту - кўприкка бардош йўли - кўприк иншоотига туташ, транспорт воситаларининг кўприкка чиқиши ва ундан тушиши учун хизмат қилувчи жойнинг кўтармали қисми.
Пролет моста - кўприк оралиғи - қўшни таянчлар орасидаги бўшлиқ.
Пролет моста расчетный - кўприкнинг ҳисобий оралиғи - таянч қисм ўқлари орасидаги, улар бўлмаганда эса таянч ўқлари ёки оралиқ қурилманинг тиркаладиган шартли нуқтаси орасидаги горизонтал масофа.
Пролетное строение ребристое - қовурғали оралиқ қурилма - кесими битта ёки иккита “Т” шаклли балкалардан иборат оралиқ қурилма.
Пролетное строение сборное - йиғма оралиқ қурилма - олдиндан тайёрланган элементлардан йиғилган оралиқ қурилма. Фарқланади: йиғма-яхлит - ўтиш қисмининг яхлит плиталарини бирлаштирган, олдиндан тайёрланган элементлардан қурилган оралиқ қурилма; йиғма-сочилувчи - кўп марта фойдаланиш мумкин бўлган асбоб қисмларидан йиғилган оралиқ қурилма.
Путепровод - йўл ўтказгич - автомобиль йўли, темир йўл ёки кўча устидан ўтган кўприк иншооти.
Селедук - сел ўтказгич - устидан сел оқимларини ўтказиш учун хизмат қилувчи тоғ йўли устидаги кўприк иншооти.
Середина моста - кўприк ўртаси - кўприкнинг боши ва охиридан бир хил узоқликдаги нуқтанинг геометрик ўрни.
Середина пролета - оралиқ ўртаси - қўшни таянчлардан бир хил узоқликдаги нуқтанинг геометрик ўрни.
Скотопрогон - мол ўтказгич - йўл остидан молларни ўтказиш учун хизмат қилувчи кўприк иншооти ёки қувур.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling