Брус колесоотбойный - ғилдирак қайтаргич тўсин - автомобиль йўли ёгочли кўпригининг транспорт воситалари юрадиган қисми чегарасини белгилаш учун кўзда тутиладиган, ундан транспорт воситаларининг чиқишига тўсқинлик қилувчи, унинг чети бўйлаб ўрнатиладиган бўйлама тўсин.
Валок - валок - цилиндр(каток)нинг вертикал текисликлар билан кесилган шаклига эга бўлган, бетон, темирбетон ёки пўлатдан ясалган, ҳаракатланадиган таянч босимларини қабул қилиш ва уни нишаблик ҳисобига бўйлама сурилишини таъминлаш учун кўзда тутилган.
Ванта - ванта - кўтариб турувчи, бир ёки иккала учи билан бикирлик тўсинига маҳкамланган ва кучни дев устунга узатувчи вантли кўприкнинг қия жойлашган тортилган элементи.
Водоотвод моста - кўприкдаги сув кетказгич - кўприкдан сувни тезда четлатиш учун тузилмавий тадбирлар мажмуаси.
Водорез - сув кескич - кўприкдан юқори томонда ўрнатиладиган, ўзан таянчининг ўткирлаштирилган қисми (вертикал ёки 1/8 дан катта бўлмаган нишабликда).
Вылет консоли - консол қулочи - консол охиридан унинг таянч кесимигача бўлган масофа.
Гидроизоляция - гидроизоляция - кўтариб турувчи тузилмаларни ер усти ва ер ости сувлари таъсиридан ҳимояловчи тузилма.
Гидроизоляция дисперсно-армированная - арматурали ёйма гидроизоляция - қисқа толалар (мисол учун, шишали тола, асбестли ва бошқалар) билан арматураланган, елим битумли гидроизоляция.
Гидроизоляция из рулонных материалов - ўрамли материаллардан ясалган гидроизоляция - заводда тайёрланган ўрамга ўралган (фолгонзол, гидростеклоизол, стеклорубероид) материаллардан гидроизоляция.
Гидроизоляция мастичная - мастикали гидроизоляция - ҳимояланадиган юзада узлуксиз эластик парда ҳосил қилувчи битумли ёки бошқа полимер материаллар асосида мастика қўлланилиб бажарилган гидроизоляция. Мастикали гидроизоляция турли матолар, толалар ва бошқалар билан арматураланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |