Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мост сводчатый
- Мост с ездой поверху
- Мост совмещенный
- Мост средний
- Мост цельносварной
- Мост цепной
- Начало моста
- Ось моста
- Ось опорная
Мост сварной - кавшарланган кўприк - кавшарланган оралиқ қурилмали металл кўприк, болтлар ёки михпарчинлар ёрдамида бажарилади.
Мост свайно - эстакадный - қозиқ оёқли эскадали кўприк - оралиқ қурилма билан бирга ромга ўхшаб бўйлама йўналишда ишлайдиган кўп оралиқли таянч қозиқ оёқли кўприк. Мост сводчатый - қуббали кўприк - оралиқ қурилмаси қубба кўринишида бажарилган кўприк; тупроқ тўкмали қубба - устидан тупроқ тўкиб қўйилган яхлит қубба кўринишидаги қуббали кўприк. Мост с ездой поверху - устидан (остидан, ўртасидан) ҳаракат ўтадиган кўприк - “Устидан (остидан, ўртасидан) ҳаракат ўтадиган оралиқ қурилма” га қаранг, 3.2. бандга. Мост совмещенный - турли ҳаракат ўтадиган кўприк -бир ёки турли сатҳларда жойлашган, автомобиль ва темир йўлни бир вақтда ўтказиш учун мўлжалланган кўприк. Мост специальный - махсус кўприк - қувур ўтказмалар, кабеллар ва б.ш.к.ларни ўтказиш учун мўлжалланган кўприк. Мост средний - ўртача кўприк - узунлиги 25 м дан 100 м гача бўлган кўприк. Мост сталежелезобетонный - пўлат темирбетонли кўприк - оралиқ қурилмасининг асосий тўсини металли ва улар билан бирга ишлашга қўшилган қатнов қисмининг темирбетон тош тахтали кўприк. Мост цельносварной - бутунасига пайвандланган кўприк - оралиқ қурилмаси пайвандланган кўтариб турувчи тузилмали, йиғма бирикмалари ҳам пайвандлаб бажарилган металл кўприк. Мост цепной - занжирли кўприк - осма кўтарма тасмалари тасмали бир шаклдаги ҳалқалардан ошиқ-мошиқ занжир кўринишида бажарилган осма кўприк. Мост эстакадный - эстакадали кўприк - кўтарма ўрнида, шунингдек эстакада ости бўшлиғида турли мақсадлар учун фойдаланиш зурурияти бўлганда қуриладиган, кўп оралиқли кўприк иншооти ёки унинг бир бўлаги. Начало моста - кўприкнинг боши - қирғоқдаги таянч қанотчасининг охири ёки қирғоқдаги таянчнинг бошқа кўринадиган тузилмавий элементлари ёки оралиқ қурилманинг кўприк ўқи билан ўтувчи тош тахталари ҳисобга олинмаганда, туташтирувчи чизиқнинг километраж йўналиши бўйича саналганда биринчи кесишиш нуқтаси. Ось моста - кўприкнинг ўқи - йўлнинг қатнов қисми ёки ажратувчи тасма ўқи билан тўғри келадиган, режада ва кесимдаги ҳолати, ташқи кўриниши унга нисбатан ўрнатиладиган чизиқ. Ось опорная - таянч ўқи - оралиқ қурилманинг оралиқ таянч ёки қирғоқдаги таянчга тиркаладиган нуқтасини туташтирувчи чизиқ, оралиқ қурилма ўқи - режада оралиқ қурилманинг ҳолати ва ташқи кўринишига нисбатан ўрнатиладиган чизиқ. Паром - сол - ер усти транспорт воситалари, йўловчилар, моллар ва бошқаларни сувли тўсиқ орқали ташиш учун кўзда тутилган ҳаракатланувчи қурилма. Фақат доимий сув оқимларида кўпинча вақтинчалик иншоотдек қўлланиладиган, кўприк қурилишигача фойдаланиладиган солли кечув. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling