Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Настил стальной плоский
- Нож ледореза
- Одежда ездового полотна
- Окаймление деформационного шва
- Опора анкерная
Настил сквозной - тўлиқ тўшама - ораси бироз кичик баландликдаги бир хил шаклли эгик тасмалар билан мустаҳкамланган, метал тасмаларнинг қирраси билан ётқазилишидан ташкил топган панжарасимон конструкцияли, металл кўприкнинг қатнов қисми тўшамаси.
Настил стальной плоский - ясси пўлатли тўшама - ясси тахтачалардан бажарилгаи металл кўприкнинг тўшамаси. Нож колодца - қудуқнинг пичоғи - қудуқнинг тупроққа ботишини енгиллаштириш учун кўзда тутилган, ботирма қудуқ деворининг остки, ўткирлашган қисми. Нож ледореза - музкесарнинг пичоғи - муз босимини бевосита қабул қилувчи ва унинг бузилишига имкон берадиган, музкесарнинг кесувчи қирраси. Оголовок опоры - таянчнинг каллаги - устига таянчли қисмларни ўрнатиш учун хизмат қилувчи ва оралиқларнинг таянчли босимларини бевосита қабул қилувчи, кўприк таянчининг энг юқори, йўғонлашган, одатда, арматураланган қисми. Ограждение - тўсиқ - қатнов тасмаси чегарасида ўрнатиладиган, транспорт воситасини унинг доирасидан чиқиб кетиши олдини олиш ва ғовга келиб қолишида автомобиль ҳаракати йўлини тўғрилаш учун кўзда тутилган кўприк тасмасининг тузилмавий элементи. Тўсиқ бетонли, ёғочли, темирбетонли ва металли бўлиши мумкин. Тузилмаси бўйича устунлар, уларга мустаҳкамланган, қоплама юзасидан бироз кўтарилган горизонтал тўсин ёки кесимли пўлат тасма ёинки қувурдан ташкил топган тўсиқли ғов тури, турли шаклдаги темирбетоннинг девор кўринишида бажарилган парапетли тўсиқ тури мавжуд. Одежда ездового полотна - юриш пойининг тўшамаси - лойиҳавий кесимларни, равонликни, шунингдек,оралиқ қурилма элементларини уларга сув ўтишдан ҳимоялашни таъминловчи юриш пойи доирасида оралиқ қурилмада қуриладиган элементлар тўплами. Темирбетон кўприкларда, одатда, текисловчи қатлам, гидроизоляция, ҳимояловчи қатлам ва қопламадан ташкил топади. Цементбетон қопламали кўприкларда ҳимояловчи қатлам ўрнатилмайди. Окаймление деформационного шва - деформация чокини ҳошиялаш - туташувчи тузилмалар охирини ҳимояловчи (оралиқ қурилма чеккаси, таянчнинг бош қисми қирраси ёки қирғоқ устунининг шкаф девори), улар ичида анкерланган ва чокни ёпиб турувчи элементлардан оғириликни қабул қилиш ва транспорт воситалари таъсиридан ҳимояловчи тузилма бузилишининг олдини олиш учун кўзда тутиладиган деформация чокининг тузилмавий элементи. Опора анкерная - анкерли таянч - транспорт тўхташидан, ҳаракат таъсиридан ва бошқа горизонтал кучлардан бир нечта оралиқ масофаларда йиғиладиган, горизонтал кучларни қабул қилувчи кўп оралиқли кўприк таянчи. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling