Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet91/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Опорная часть катковая - ғалтак элементли таянчли қисм - юқори ва қуйи таянч плиталарда жойлашган, бир ёки бир нечта ғалтак машиналари орқали тиргаклар таъсирини узатувчи ҳаракатли тиргак қисми.
Опорная часть комбинированная - мураккаб таянчли қисм - резина ёки қатламли резинали элементларини қўллаш усулида, ишқаланишга қарши материаллардан ташкил топган қатлам билан тўлдирилган, пўлат стакан кўринишида бажарилган таянчли қисм. Таянчли қисм оралиқ қурилманинг барча йўналишларда сурилишини, яъни резинанинг деформацияси ҳисобига (унинг марказдан ташқари эгилиши) бурчакли, қатлам бўйича сирғалиш ҳисобига бўйлама сурилишини таъминлайди. Биринчи таянчли қисм қўзғалмас, иккинчиси қўзғалувчан ҳисобланади.
Опорная часть неподвижная - қўзғалмас таянчли қисм - унга таяниб турадиган оралиқ қурилманинг фақат бурчакли сурилишини таъминловчи таянчли қисм.
Опорная часть однокатковая - бир ғалтакли таянч қисм - битта ғалтак билан қўзғалувчи таянчиқ.
Опорная часть подвижная - қўзгалувчан таянчли қисм - унга таяниб турадиган оралиқ қурилманинг бурчакли ва чизиқли сурилишини таъминловчи таянчиқ.
Опорная часть резиновая - резинали таянчли қисм - резинанинг эластик силжиши ҳисобига оралиқ қурилманинг чизиқли сурилишини, марказдан ташқари эгилиши ҳисобига бурчакли сурилишини таъминловчи, навбатма-навбат резина ва пўлат тахтача қатламларда ўзаро бириктирилган қўзғалувчан таянчли қисм.
Опорная часть секторная - секторли таянчли кисм - бир учи лангар билан оралиқ қурилмага бириктирилган, понасимон элементи юмалоқ сиртдан юмалаб кетиш ҳисобига оралиқ қурилманинг бўйлама сурилишини таъминловчи металл қўзғалувчан таянчли қисм.
Опорная часть скользящая - сирғалувчи таянчли қисм - таянч босимини узатиб берувчи юзада сирғалиш ҳисобига оралиқ қурилманинг бўйлама сурилишини таъминловчи қўзғалувчан таянчли қисм.
Опорная часть тангенциальная - уринма юзали (тангенциал) таянчли қисм - устки қисми ясси ва остки қисми цилиндр юзали таянч тош тахталардан ташкил топган, босимни таянч тош тахталарнинг туташиш юзаси бўйлаб узатиб берадиган ва сиргалиш ҳисобига бўйлама сурилишни, устки таянч тош тахтасининг нишаблиги ҳисобига бурчакли сурилишни ёки фақат бурчакли сурилишни таъминлайдиган металл таянчли қисм.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling