Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet94/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Плита проезжей части - қатнов қисм тош тахтаси - транспорт воситалари, пиёдалар ва кўприк усти элементларидан тушадиган оғирликни бевосита қабул қиладиган, оралиқ қурилманинг темирбетон, пўлат ёки ёғочли элементи.
Плита соединительная - уловчи тош тахта - узлукли оралиқ қурилмаларни бирлаштирувчи, қатнов қисм тузилмасининг узлуксизлигини таъминловчи, ҳароратли узлуксиз оралиқ қурилманинг тузилмавий элементи.
Площадка подферменная - ферма ости майдончаси - ферма ости ва оралиқ қурилма таянчларини ўрнатиш учун хизмат қилувчи ферма ости тош тахта, ригель, уламанинг юқори юзаси.
Подвеска - осма кўтаргич - қатнов қисм тузилмасининг, равоқли ёки осма кўприкнинг бикирлик тўсинини ушлаб турувчи очиқ оралиқ қурилманинг вертикал ёки нишаб элементи. Осма кўтаргичларнинг эгилувчан (ошиқ-мошиқли) ва бикир турлари мавжуд.
Подкос - нишабли тиргак - оралиқ қурилманинг ёки кўприк таянчи тузилмасининг фақат сиқилишга ишлайдиган нишаб элементи.
Подферменник - фермаостлик - таянчиқларни ўрнатиш учун кўзда тутилган ва оралиқ қурилманинг таячли босимини таянч танасида тақсимлаш учун хизмат қилувчи, фермаости юзасида тошдан ёки темирбетондан дўнг жой кўринишида бажарилган кўприк таянчининг юқори қисми элементи.
Покрытие моста - кўприк қопламаси - юриш пойи ёки йўлак тўшамасининг устки тузилмавий қатлами.
Полоса защитная - ҳимоя тасмаси - қатнов қисм томонга қараган ғов юзаси ва кўтариб турувчи тузилма ёки ғов тепасидан туртиб чиққан бошқа элементларнинг яқин қирраси орасидаги бўшлиқ.
Полоса предохранительная (полоса безопасности) - муҳофаза тасмаси (хавфсизлик тасмаси) - қатнов қисм қирғоғи ва қатнов қисм томонига қараган ғов қирраси орасида жойлашган, кўприкдаги юриш тасмасининг бир қисми тезликни камайтирмасдан ҳаракатланишни (баланд ғовнинг ҳайдовчига руҳий таъсиридан),
шунингдек ҳаракат учун хавфли вазият юзага келганда унга автомобилларнинг тушиб ўтишини таъминлаш учун кўзда тутилган.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling