Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet96/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Пролетное строение - оралиқ қурилма-ҳамма бўшлиқни, икки ёки бир нечта таянчлар орасидаги қисмларни ёпувчи, кўприк тасмаси элементлари, транспорт воситалари ва пиёдалардан тушадиган юкни қабул қилувчи ва уни таянчларга узатиб берувчи, кўприкнинг иншоотни кўтариб турувчи тузилмаси. Оралиқ қурилмаларнинг тўғри ва қийшиқ турлари мавжуд. Тўғри оралиқ қурилманинг бўйлама ўқи таянчлар ўқи билан тўғри бурчак остида кесишади, қийшиқ оралиқ қурилманинг ўқи тўғридан фарқли равишда битта таянч ўқи билан бўлса ҳам бурчак остида кесишади.
Пролетное строение арочное с затяжкой - тортиқли равоқли оралиқ қурилма - равоқда вертикал куч таъсири остида пайдо бўладиган, горизонтал куч тортиқ орқали қабул қилинадиган оралиқ қурилма.
Пролетное строение балочное - тўсинли оралиқ қурилма - вертикал юкланишлар таъсиридан фақат вертикал тиргак таъсирлари юзага келадиган оралиқ қурилма.
Пролетное строение висячее безраспорное - тиргаксиз осма оралиқ қурилма - кабелларда юзага келадиган горизонтал ташкил этувчи кучни бикирлик тўсинига узатиб берадиган осма кўприкнинг оралиқ қурилмаси.
Пролетное строение висячее распорное - тиргакли осма оралиқ қурилма - кабелларда юзага келадиган горизонтал ташкил этувчи кучни махсус таянчларга узатиб берадиган осма кўприкнинг оралиқ қурилмаси.
Пролетное строение закрытое - ёпиқ оралиқ қурилма - қатнов остидан ёки ўртасидан амалга ошириладиган оралиқ қурилма.
Пролетное строение инвентарное - инвентарли оралиқ қурилма - кўп марта қўллаш мумкин бўлган, қаттиқ боғламли муваққат кўприкнинг оралиқ қурилмаси.
Пролетное строение коробчатое - қутисимон оралиқ қурилма
- кўндаланг йўналишда бир ёки бир нечта бирлашган қутисимон
кесимли тўсинлардан ташкил топган, кўндаланг консолли ёки уларсиз оралиқ қурилма.
Пролетное строение неразрезное - узлуксиз оралиқ қурилма - икки ёки кўп оралиқларни ёпувчи ва узунлиги бўйича узилиш ёки ошиқ-мошиқлик туташишларга эга бўлмаган, тўсинли, қатнов остидан ёки ўртасидан амалга ошириладиган оралиқ қурилма. Пролетное строение открытое - очиқ оралиқ қурилма – қатнов остидан ёки ўртасидан амалга ошириладигап оралиқ қурилма, ферманинг юқори белбоғлари бирлаштирилмаган ва фермалар
орасидаги ички бўшлиқ юқоридан чегараланмаган.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling