Устой коробчатый - қутисимон қирғоқ таянчи - қутисимон, орқа ва кейинги ёпувчи деворлар орасидаги очиқ бўшлиқни қатнов қисмнинг тош тахтаси беркитадиган қирғоқ таянчи.
Устой лежневой - ётиқ қирғоқ таянчи - кўтармада тупроғида жойлашган қутили девор ва қанотчалар билан чақиқ тошли тўшама (ёстиқча)га тиралган кўринишда бажарилган, тўсин ёки темирбетон тош тахтали оддий турдаги қирғоқ таянчи.
Устой облегченный - енгиллаштирилган қирғоқ таянчи - бир оралиқли кичик кўприкни юқоридан оралиқ қурилма ва пастдан тиргаклар ўрнатиш билан бирлаштирилиши ҳисобига икки таянчда
ётувчи тўсин сифатида, тупроқ босимини қабул қиладиган, трапецендал шаклдаги, тиргак, девор кўринишидаги яхлит ёки йиғма темирбетонли қирғоқ таянчи.
Устой обсыпной - кўмилган қирғоқ таянчи - катта қисми кўтарманинг конус тупроғида жойлашган, қирғоқ таянчининг олдинги деворидан чиқиб турувчи қирғоқ таянчи.
Устой раздельный - ажратилган қирғоқ таянчи - кўтарма конуси ва таянч орасидан муз ва сув ўтишига тўсқинлик қилувчи деворни ўрнатиш мумкин бўлган, кўмилган қирғоқ девори ва оралиқ таянч туридаги икки қисмдан иборат бўлган қирғоқ таянчи.
Устой свайный - қозиқ оёқли таянч - учли ёки шкаф девори билан биргаликдаги учли ва қозиқоёққа қанотлари билан суқилган устун.
Устой с заборной стенкой - тўсиқ деворли қирғоқ таянчи – қозиқ оёқлар қатори ва кўтарма тупроғи ораси темирбетонли тош тахталар ёки ёғоч элементлар билан тўсилган қирғоқ таянчи.
Устой с обратными стенками - тескари деворли қирғоқ таянчи - кўприк ўқига параллел жойлашган, кўтарма ичига кирувчи ва пойдеворга таянган, қирғоқ таянчи баландлигига тенг бўлган доимий баландликдаги икки тескари девор танасига тўғри бурчак остида туташадиган қирғоқ таянчи.
Устой с откосными стенками - қия деворли қирғоқ таянчи - пойдеворга таянган, танасига кўприк ўқига бурчак остида ўзгарувчан баландликдаги икки девор туташадиган қирғоқ таянчи.
Do'stlaringiz bilan baham: |