Схватка - боғлама - ёғоч кўприкларнинг баъзи элементларини боғлаш учун хизмат қилувчи ёрдамчи элемент
Тело опоры - таянч танаси - ҳайбатли таянчнинг ёки қирғоқдаги таянчнинг каллаклари (каллаклар бўлмаганда таянч тўшаги тош тахтасининг усти) ва пойдевор орасидаги қисми.
Тротуар моста - кўприк йўлакчаси - пиёдалар ҳаракати учуи кўзда тутилган кўприк қопламасининг қисми. Йўлакча қатнов
сатҳидан юқори жойлашган бўлса кўтарилган, қатнов қисми билан бир сатҳда жойлашган бўлса, пасайтирилган йўлакча турига киради.
Трубка водоотводная - сув туширувчи найча - қатнов қисм ва йўлакчалардаги юза сувларни, шунингдек, изоляция қатламидан оқувчи сувларни тушириш учун сувни кетказиш тизимининг тузилмавий элементи. Кўприк кўндаланг кесимининг пасайтирилган қисмларида жойлашади.
Трубка дренажная - дренаж найчаси - изоляция қатлами остидан ва деформация чокининг пасайтирилган жойларидан фильтрловчи сувларни четлатиш учун хизмат қилувчи тузилмавий элемент.
Узел - тугун - ферманинг икки ёки бир нечта элементлари (тасма, тиргаклар, устун)нинг бўйлама ўқлари кесишувчи бирлашган қисм.
Упор - тиргак - пўлатли кўтарувчи тузилма (тўсин)лар қатнов қисмининг темирбетонли тош тахталари билан биргаликда ишлашини таъминлаш учун кўзда тутилган пўлат темир-бетонли оралиқ қурилманинг тузилмавий элементи. Тиргакларнинг бикир ва эгалувчан турлари мавжуд.
Устой - қирғоқдаги таянч - оралиқ қурилма ва кўтарма тупроғи босимини қабул қилувчи, кўприкнинг унга ёндош кўтарма билан туташиш жойидаги охирги таянчи.
Устой анкерный - анкерли қирғоқ таянчи - бир нечта оралиқда йиғиладиган горизонтал кучланишларни қабул қилувчи, қўзғалмас суянчиқ жойлашган кўп оралиқли кўприкнинг қирғоқ таянчи.
Устой козловый - қия устунли қирғоқ таянчи - қозиқ оёғи ёки устун қаторлари оралиқ қурилма томонидан қараганда қия бўлган, икки ёки ундан ортиқ қаторли қозиқ оёқ устундан (олд томондан) иборат темирбетон қозиқ оёқли ёки устунли қирғоқдаги таянч.
Do'stlaringiz bilan baham: |