Насыпь фильтрующая - фильтрловчи кўтарма - маҳаллий тупроқлардан кўтарилган йўл пойи юқори қисмининг ўта намланиши олдини олиш учун узоқ муддат сув босадиган минтақада фильтрловчи тупроқдан тўкилган кўтарма. Йўл пойи асосида кўп бўлмаган сув сарфини ўтказиш учун хизмат қилади. Фильтрловчи кўтармаларнинг қуйидаги турлари мавжуд: оддий - сувли оқимни ғовакли тош призма орқали сиздиради ва комбинацияли - аралаш - сувли оқим ғовакли тош призма орқали сизиши ва бир вақтнинг
ўзида унинг ичига ўрнатилган кичик туйнукли қувурдан оқиб ўтиши мумкин.
Оголовок трубы - қувур каллаги - қувур охирида кўтар- манинг ён бағирларини ушлаб турувчи, сувли оқимнинг
қувурга кириши ва ундан чиқиши учун зарур шароитни таъминловчи, қувур танасини тузилмавий беркитувчи охирги элемент.
Оголовок воротниковый - ёқасимон каллак - кўтарма ён- бағирлари текислигида жойлашган, қувурнинг эллипс шаклидаги каллаги.
Оголовок входной - сув кириш каллаги - кўтарманинг юқори томонидаги қувур каллаги.
Оголовок выходной - сув чиқиш каллаги - кўтарманинг қуйи томонидаги қувур каллаги.
Оголовок конический - конуссимон каллак - қувурнинг кесик конус шаклига эга бўлган каллаги.
Оголовок портальный - пештоқли каллак - кўтарма ёнбағрини ушлаб турувчи, қувурнинг вертикал тиргак девор кўринишидаги каллаги.
Оголовок раструбный - керилган каллак - қувурнинг бўйлама ўқига уринма деворча ва ўзгарувчан баландликдаги иккита деворча- дан ташкил топган. Бурчак остида жойлашган ва кўтарма ёнбағрини ушлаб турувчи каллак.
Ограждение фильтрующей насыпи - фильтрловчи кўтарма ғови - сув оқимининг фильрловчи кўтармага кириш жойи олдида ифлосланиши ва лойқаланиши олдини олиш учун қуриладиган, режада ярим айлана кўринишидаги, очиқ ғовакли тош призма. Призма билан бирга қурилади.
Отверстие трубы - қувур туйнуги - энг катта горизонтал ўлчам ёки қувур танасининг ўлчамлари (кўп туйнукли қувур учун) йиғиндиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |