Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet108/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Подготовка каменная - тошли тўшама - бевосита ёнбағир юзасида фильтрловчи кўтарма асосига ётқазилган, мох ёки сунъий тола материалли тўшакка тўшалган майда тошли қатлам.
Призма пористая каменная - ғовакли тош призма - оқим чизиғида 35-40 см ўлчамли йирик илма-тешик тошдан кўтарилган, фильтрловчи кўтарманинг асосий қисми. Кескин иқлим шароитида ва кўтарманинг баландлиги катта бўлганда, сув ичидаги музларни ушлаб қолиш мақсадида, ғовакли тош призманинг кириш қисми кўтарма ён бағридан 1-2 м га чиқиб туради.
Рубашка фильтрующей насыпи - фильтрловчи кўтарма қобиғи - ғовакли тош призманинг юқориси ва ён томонларидан унга майда тупроқларнинг тушиши олдини олувчи майда тошли қатлам.
Тело трубы - қувур танаси - кўтарма тупроғининг ичида жойлашган, кўндаланг кесими ва сув оқими амалга ошириладиган ёпиқ шаклга эга бўлган, қувурнинг кириш ва чиқиш каллаклари орасидаги асосий қисм.
Труба - қувур - сув оқимини, йўл ёки мол ҳайдаб ўтадиган йўлни ўтказиш учун автомобиль (темир йўл) кўтармаси танаси ичига ётқазиладиган муҳандислик иншооти. Қувурнинг қуйидаги турлари мавжуд: қувур танасининг материали бўйича - бетонли, ёғочли, темирбетонли, тошли, металли, учбурчакли; туйнук сони бўйича-бир, икки ва кўп туйнукли; кўндаланг кесимининг ишлаши бўйича босимсиз - бутун узунлиги бўйича нотўлиқ кесимда ишлайдиган, босимли - бутун узунлиги бўйича тўлиқ кесим билан ишлайдиган, ярим босимли - кириш жойида тўлиқ кесим билан, қолган узунликда эса нотўлиқ кесим билан ишлайдиган.
Труба безарматурная - арматура сиз қувур - арматураланмаган бетондан қилинган бетон қувур.
Труба гафрированная - бурмали қувур - бурмали металлдан қилинган қувур.
Труба с плоской пятой - ясси тубли қувур - юзасининг бир қисми асосида горизонтал қисми бўлган думалоқ ёки овалсимон қувур.


    1. Кўприк ва қувур конструкциялари ҳисоби.





Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling