Пролетное строение с каркасной арматурой - синч арматурали оралиқ қурилма - асосий кўтариб турувчи арматураси синчларга бирлаштирилган темирбетон оралиқ қурилма.
Пролетное строение температурно - неразрезное - ҳароратли узлуксиз оралиқ қурилма - горизонтал, шу жумладан, ҳарорат таъсиридан тузилма худди узлуксиз оралиқ қурилмадек ишлайдиган қилиб бирлаштириш усули билан (одатда, қатнов қисм сатҳида) узлукли оралиқ қурилмадан ташкил топган тўсиқли оралиқ қурилма.
Пролетное строение цельносварное - яхлит пайвандланган оралиқ қурилма - пайвандлашни қўллаб бутунича тайёрланган пўлатли оралиқ қурилма.
Противовес - посанги - катта оғирликдаги консолли оралиқ қурилманинг устуворлигини таъминловчи консолли кўприкнинг элементи ёки ораси очиладиган кўприкнинг очиладиган оралиғи кўтарилишини енгиллаштирадиган элемент.
Пята арки (свода) - равоқ (қубба) товони - бевосита ёки таянч қисми ёрдамида кўприк таянчига туташувчи ва таянчнинг босимини узатиб бериш учун хизмат қилувчи оралиқ ёки қубба кесими.
Пята выносная - чиқарма товон - равоқ товонининг ошиқ- мошиғи жойлашадиган, муз оқимининг ҳисобий сатҳидан баландга олиб чиқилган, таянчга қисиб олинган, қисқа консолдан иборат бўлган ошиқ-мошиқли, равоқли кўприк элементи.
Рама портальная - пештоқ(портал) роми - бикир ром кўринишида бажарилган ва горизонтал кўндаланг кучларни кўприк таянчига узатиб бериш учун хизмат қилувчи, устидан ёки ўрта қисмидан транспорт қатнайдиган оралиқ қурилма охирларини кўндаланг боғлаш элементи.
Раскос - тиргович - 1) бўйлама ўқига қияликда жойлашган ва сиқилиш ёки чўзилиш билан ишлайдиган оралиқ қурилма ва кўприк таянчи элементи; 2) сиқилиш ёки чўзилиш билан ишлайдиган кўприк оралиқ қурилмаси фермаси панжарасининг қия элементи. Оралиқнинг ўртасида кўтарилиб турадиган ва пасаядиган тирговичлар фарқланади. Тенг тақсимланган юкланишлар таъсиридаги параллел белбоғли тиргович фермаларида пасаядиган белбоғлар чўзилади, кўтариладиганлари эса сиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |