Янгиобод туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими қарашли
Ахборот – ресурс маркази.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг
“Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китобининг мазмун-моҳияти, асосий ғояларини умумтаълим мактабларида
ўрганиш бўйича
МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМА
Янгиобод - 2016
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” деб номланган янги китоби 2015 йил август ойида, Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллик байрами арафасида “Ўзбекистон” нашриёти томонидан чоп этилди.
Бу китобнинг бош ғояси, асосий маъно-мазмуни ҳақида унинг “Сўзбоши ўрнида” деб номланган кириш қисмида атрофлича маълумот берилади.
Китоб 304 саҳифадан иборат бўлиб, юқорида зикр этилган кириш қисмидан ташқари “Бизнинг мақсадимиз – эркин ва фаровон, демократик ҳаёт қуриш”, “Мустақиллик – тоғдек таянчимиз, қудратли заминимиздир”, “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик? Эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?”, “Сайлов – демократиянинг олий шаклидир”, “Тарих – бамисоли кўзгу”, “Ўзбек модели” – ўзини оқлаган, ёруғ истиқболимизни белгилаб берган тараққиёт йўли”, “Қишлоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаётимиз янада фаровон бўлади”, “Ободлик кўнгилдан бошланади”, “Замонавий раҳбар доимо олинга интилиб яшаши керак”, “Кексалар – хонадонимизнинг файзу фариштаси”, “Аёл бахти – жамият бахти”, “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт”, “Халқимизга тинчлик ва омонлик керак” каби 13 та бўлимни ўз ичига олади.
Ушбу тўпламдан мамлакатимизда, 2015 йилнинг январь-май ойларида ўтказилган давлат тадбирларида, 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Президент сайлови олдидан давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри сайловчилари вакиллари билан бўлган учрашувлардаги нутқ ва маърузаларида билдирилган энг муҳим фикр ва ғоялар ўрин олган.
Китобнинг бош ғояси “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик? Эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” деган ўзак фикрда мужассамдир. Ҳақиқатан ҳам, китобни синчиклаб ўқиш жараёнида ана шу саволларнинг барчасига тўлиқ жавоб топамиз ва бугунги эркин ва фаровон кунларнинг қадрини, Ватанимиз, унинг истиқболи олдидаги бурчимизни чуқур англаймиз.
Айни шу нуқтаи назардан биз учун янги тарихимизнинг ажралмас бир кисми бўлган бу кенг кўламли асарни атрофлича ўрганиш, таҳлил қилиш, кенг жамоатчиликка, айниқса, ёшларга етказиш жуда муҳим аҳамиятга эга.
Шуни инобатга олган ҳолда, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасаларида 2015 йил
2 сентябрь куни бўладиган “Мустақиллик дарслари”ни айнан шу китоб асосида ўтказиш белгиланган. Мазкур қўлланма умумтаълим мактабларининг 8-9-синфларида ана шу дарсларни юқори савияда ўтказиш учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |