Азиз болаларим


Download 0.57 Mb.
bet6/9
Sana15.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1094009
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
12.Президент асари Методик қўлланма

ОГОҲЛИК ҚЎНҒИРОҒИ

Огоҳлик, Огоҳлик, яна Огоҳлик! Бу сўзлар китобда қайта-қайта жаранглайди. Бугунги ғоят таҳликали, ҳам иқтисодий, ҳам маънавий инқирозлар кучайиб бораётган, ёшлар онгини ёлғон ва сохта ахборот хуружлари, тажовузлари ўргимчак тўридек эгаллаётган, уларнинг қалбига дин ниқоби остидаги зарарли таъсирлар ортиб бораётган хатарли замонда барчамиздан уйғоқлик, хушёрлик талаб қилиниши алоҳида таъкидланади.


Бугунги кунда етти миллиондан ортиқ 25 ёшга кирмаган европалик ёшлар ишсиз. Греция ва Испанияда бу рақам 60 фоизга етган, Италия ва Португалияда 40 фоиздан, Францияда 25 фоиздан ортиқ. Ёшлар ўртасидаги ишсизлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик каби иллатлар жамиятда аламзада ёшларни пайдо қилмоқда.
Интернетдаги диний экстремизм, терроризм, ахлоқсизликни тарғиб қилаётган “Одноклассники” сайтини олайлик. Бугунги кунда мазкур сайтга мурожаат қилаётганлар сони 1,5 миллиард кишини ташкил этмоқда. Бу бир секундда 150 минг киши дегани. Сайтга аъзо бўлганлар 205 миллион нафарни ташкил этса, уларнинг 8 миллиони ўзбекистонлик бўлиб, аксарияти ёшлардир. Ўнлаб сайтлар ёлғон ваъдалар билан ёшларни тузоққа илинтиришга зўр бермоқда. Ўз қурбонини ахтариб “ов”га чиққан бу ёвуз кучлардан нафақат ёшлар, балки ота-оналар, жамоатчиликнинг ҳушёр ва огоҳлиги кечиктириб бўлмайдиган ҳаёт-мамот масаласидир. “Бундай кучларнинг ёшларимизни алдаб ўз қармоғига илинтиришларига ҳеч қандай имконият бермаслигимиз керак” (278-бет).
Азиз ўқувчилар, маънавият қачон енгилмас кучга айланади? Қачонки, сизнинг истеъдодингиз ва шижоатингиз, орзу-мақсадларингиз жасорат, бунёдкорлик ва матонат намунасига айланса, буни ҳеч қачон унутманг!
Юртбошимизнинг сизларга қарата айтилган ушбу даъватини қалбингизнинг туб-тубига ёзиб қўйинг ва ҳаётда уларга амал қилиб яшанг:
Эй болам, сенинг Ватанинг битта – барчамизга азиз, бетакрор мана шу Ўзбекистон. Ота-боболарингнинг хоки шу ерда ётибди. Шу муқаддас замин сени дунёга келтирган, сен уни обод этишинг, ҳимоя қилишинг шарт. Нафақат сенинг ўз ҳаётинг, балки сенга умид кўзини тикиб турган ота-онанг, опа-сингилларинг, ёш гўдаклар, нуроний қарияларимизнинг ҳаёти ҳам ана шу бурчингни нечоғлиқ адо этишингга боғлиқ”.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling