Азиз болаларим
Download 0.57 Mb.
|
12.Президент асари Методик қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭРТАГА КИМ БЎЛИШИМИЗ, ҚАНДАЙ ЯНГИ МАРРАЛАРНИ ЭГАЛЛАШИМИЗ КЕРАК
ХАЛОСКОРЛИК
1989 йил 23 июнда – Ислом Каримов юртимиз раҳбари бўлиб сайланган кундан бошлаб буюк йўлга чиққан ЎЗБЕКИСТОН аталмиш муборак карвонни КИМ ғоят мушкул, ўта қалтис йилларда ёвуз кучлар, бало-қазодек ёпирилган ғанимлардан омон-эсон, бехатар ОЗОД ва ОБОД, ФАРОВОН ва БАХТЛИ манзилга олиб келди? КИМ бу муқаддас карвонни ўт-олов ҳалқаси ичидан, қўлимизга яна кишан солиш муддаосида бўлган озодлик душманлари орасидан омон олиб чиқди? КИМ халққа “бир учқун чиқса, ҳаммаёқ ловуллаб ёниб кетадиган бир вазиятда” тўғри йўлни кўрсатиб, уни мардона ортидан эргаштирди? КИМ Наманган воқеалари, Фарғона фожиалари, Тошкентдаги портлашлар пайтида тўғридан-тўғри, қўриқчиларсиз бир ўзи жазавага тушган, кўзи қонга тўлган душман қаршисига юзма-юз чиқди? КИМ тақдирини ишониб топширган жафокаш халқига меҳру муҳаббати, матонати билан жонфидолик, садоқат, маънавий жасорат намунасини кўрсатди? КИМ мустақиллик ва озодлик қўрғонининг ғиштларини ЭЗГУЛИК, ТИНЧЛИК, ФАРОВОНЛИК, БАХТ-САОДАТ дан тиклади, сарбаланд этди? Сиз – азиз мустақил юртимиз фарзандлари “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодат” китобини синчиклаб мутолаа қилар экансиз, бу саволларга қўлингизни кўксингизга қўйиб, фахру ифтихор ва ғурур билан баралла “Улкан давлат арбоби, халоскор юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов!” деб жавоб берасиз. ЭРТАГА КИМ БЎЛИШИМИЗ, ҚАНДАЙ ЯНГИ МАРРАЛАРНИ ЭГАЛЛАШИМИЗ КЕРАК? “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодат” китобини нурлантириб турган ҳикмат – Президентингиз кўнглидаги улуғ умид ва ишончдир. Бу сиз – эртанги буюк кунларни, Ўзбекистоннинг янги асрини қурадиган бунёдкор авлод. Ўзбекистоннинг ёруғ келажаги бахту саодати сизнинг азму шижоатингизга, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, катта ҳаётга, мураккаб синовларга тайёр бўлишингизга, Ватанга муҳаббатингизга, жасорату матонатингизга боғлиқ. Бу фикрни сизга қучоғини катта очган, сиз учун, сизнинг келажагингиз учун барча шароитларни яратишга тайёр бўлган давлатимиз раҳбари ушбу китобда қайта-қайта таъкидлайди. Улуғ байрам арафасида сизга Юртбошимиз томонидан туфҳа қилинган, халқимизнинг эзгу орзу-умидлари мужассами бўлган мазкур китобни ўқиб чиқиб, ўзингизни бир имтиҳон қилинг! Сиз кимнинг зурриёдисиз? Томирингизда қандай буюк зотларнинг ғайрат-шижоати жўш урмоқда? Илдизларингиз қайси дарёлардан сув ичган? Сизни бағрида ўстирган шу она Ватанни, унинг беҳиштдек боғларини, мусаффо осмонида парвоз қилаётган оппоқ турналари, лайлакларини асраб-авайлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиз. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутманг! Шу буюк Ватанимизга унинг ишончига доимо муносиб бўлинг! Тайёрловчи, АРМнинг хужжатларни электрон йўл билан етказиш бўйичи етакчи кутубхоначиси: М.Мансурова Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling