Азиз болаларим
МАЪНАВИЯТ ҚАЧОН ЕНГИЛМАС КУЧГА АЙЛАНАДИ?
Download 0.57 Mb.
|
12.Президент асари Методик қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илгари бундай иморатлар қаерда эди
МАЪНАВИЯТ ҚАЧОН ЕНГИЛМАС КУЧГА АЙЛАНАДИ?
Президентимиз китобининг 71-саҳифасида “Кимки мустақиллик йилларида Ўзбекистон қўлга киритган муваффақиятларни кўрмоқчи бўлса, аввало одамларнинг, халқимизнинг юзига, кўзига қарасин. Мактаб, лицей ва коллежларда таълим-тарбия олаётган болаларнинг чеҳрасига боқсин!” деган фикр алоҳида таъкидлаб айтилади. Озод ва обод юртимизнинг қайси гўшасига борманг, қишлоқдаги энг муҳташам, кўркам, ҳавасу ҳайратингиз боиси бўлган мактаблар, академик лицейлар, коллежларни кўриб, баъзан буларнинг барчаси гўё шундай бўлиб келгандек уларни қабул қиламиз. Лекин илгарилари, китобда айтилганидек, меҳмонларни (260-бет) қойил қолдириш учун қорамоллар боқиладиган фермага олиб борилган. Бундай кулгили ҳолат бутун дунёга жар солган мустабид сиёсатнинг шундан бўлак мақтангулик нарсаси бўлмаганига яққол бир далил. “Илгари бундай иморатлар қаерда эди?” 90-йилларда юртимиздаги мактабларнинг 60 фоизи авария холатида эди. Битта партада 4 ўқувчи ўтирадиган, деразаларга ойна ўрнига газета ёпиштирилган, қишда печкаларга ёқилган кўмирдан бурсиққан синфхоналар, томдан ўтган чаккаларнинг овози... Бугун эса, қаранг, мамлакатимизда биргина 2014 йилда ҳаммаси бўлиб 540 дан зиёд объект, шу жумладан, 380 та мактаб, 160 дан ортиқ касб-ҳунар коллежи ва академик лицей тубдан янгиланди, болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 18 та намунавий спорт объекти ва 73 та спорт зали барпо этилди, 2009-2014 йилларда 136 та янги мусиқа ва санъат мактаби қурилди, 142 та шундай мактаб капитал реконструкция қилинди. Бу беқиёс имкониятлар сиз, азиз ўғил-қизларимизнинг тафаккурингизни, спорт, санъат, илму фан соҳаларида бўй-бастингизни жаҳонга кўрсатиш учун қилинаётганини ҳисобга олиб, сиз бундай ғамхўрликка келгусида янги-янги ютуқларингиз билан жавоб беришингиз лозим. Ҳозирги вақтда кўпгина тенгдошларингиз бу борада ўрнак бўлишмоқда. Масалан, 2014 йили Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги ихтисослашган мактаб интернатининг 7-синф ўқувчиси Жасурбек Имомов 2014 йили Кореянинг Тейжон шаҳрида ёш математиклар ўртасида бўлиб ўтган халқаро олимпиадада кумуш медаль соҳиби бўлиб, буюк Хоразмийлар наслидан эканини дунёга намоён этди. Нью Деҳлида Осиё қитъаси мактаб ўқувчилари орасида ўтказилган шахмат бўйича чемпионатда Ўзбекистонлик 6 яшар Жавоҳир Синдаров олтин медаль соҳиби бўлиб, ўзбек миллати қандай тафаккур қудратига эга эканини бутун дунёга кўрсатди. Мана шу жажжи ўғлонимиз 2015 йилда Таиландда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бу рекордни янгилади. 2012 йилда унинг укаси, тўққиз яшар жажжигина шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов Словениянинг Мариборе шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган, дунёнинг 126 мамлакатидан қарийб 2600 нафар спортчи иштирок этган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Шунинг учун ҳам китобда, “2014 йилда спортчиларимиз 849 та медални қўлга киритди, уларнинг 266 таси олтин медаллардир.Ўтган йилнинг кузида Жанубий Кореяда бўлиб ўтган, 45 давлатдан 13 минг спортчи қатнашган ХVII Осиё ўйинларида спортчиларимиз 61 та, жумладан, 12 та олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистон терма жамоаси энг кучли 10 мамлакат қаторидан жой олганини мамнуният билан таъкидлашни истардим”, деб фахру ифтихор билан ёзилган. Китобнинг махсус бўлими ёшлар мавзусига бағишланган. Бу давлатимиз раҳбарининг Сиздек навқирон ўғил-қизларимизга қандай катта умид ва ишонч билан қараётганининг яна бир бор амалий натижасидир. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling