Азиз болаларим


Download 0.57 Mb.
bet4/9
Sana15.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1094009
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
12.Президент асари Методик қўлланма

АФСОНАМИ ЁКИ ҲАҚИҚАТ?

Азиз ўқувчи, мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакатимизда вазият жар ёқасига келиб қолган, аҳвол жуда оғир ва таҳликали, халқ қашшоқ эди. Республика асосий иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичлар бўйича Собиқ Иттифоқда энг охирги ўринда эди. Яъни, Республикамиз киши бошига ялпи ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича 12-ўринда, аҳоли жон бошига миллий даромад ишлаб чиқариш бўйича ўртача даражадан икки ҳисса паст эди.


Ўша пайтда хатто оддий мих ҳам юртимизга четдан олиб келинарди.
6 миллион тонна пахта етиштириш бўйнига бўйинтуруқдек осиб қўйилган, ҳатто уйларимизнинг остонасигача пахта экилган, лекин ота-онаси, яқинлари вафот этса, кафанлик учун бир парча мато олишга қишлоқ советига ариза кўтариб бориб, навбатда турган халқимизнинг фожиали кунлари ҳақида китобда жуда кўп мисоллар келтирилади. Бугун бозорларимиз импорт ўрнини босадиган миллий маҳсулотларимиз билан тўла. Ўзбекистон ўтган жуда қисқа муддатда ўзининг енгил автомобиллари, қишлоқ хўжалиги машиналари, миллий маҳсулотлари билан дунёга чиқаётгани сизга яхши маълум.
Бугунги кунда дунёда рўй бераётган глобал иқтисодий инқирозларга қарамасдан, “Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиш суръатлари сўнгги 10 йил давомида 8 фоиздан зиёд бўлиб келмоқда. ...Мустақил тараққиёт йилларида Ўзбекистонимизнинг иқтисодиёти 5 каррадан кўпроқ, аҳоли даромадлари жон бошига ўртача 8,7 баробар ўсганини, аҳоли шу даврда 1,5 марта кўпайиб, 2015 йилнинг бошида 31 миллион 500 минг кишини ташкил этганини инобатга оладиган бўлсак, очиғини айтганда, биз эришган ютуқларни баъзан одамлар тасаввур қилиши қийин бўлмоқда” деган сўзларнинг маъносини чақадиган бўлсак, буларнинг барчаси узоқни кўзлаб олиб борилган ислоҳотлар натижаси экани аён бўлади.
Президентимизнинг китобида она юртимизнинг ҳозирги вақтда дунё миқёсида тан олинаётган ютуқлари ҳам тилга олиниб, бундай марраларга эришишнинг туб сабаблари очиб берилган. Уларни билиш ва ёдда тутиш – барчамизнинг бурчимиз.
Яқинда Швейцарияда Жаҳон иқтисодий форуми - иқтисодиёти энг тез ривожланаётган мамлакатлар рейтингида 2014-2017 йилгача бўлган даврда йиллик ўсиш даражаси энг юқори бўлган давлатлар орасида Ўзбекистон 5-ўринда қайд этилди”.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия университети социологлари томонидан ўтказилган ижтимоий сўров ва тадқиқотлар натижасида “Бутунжаҳон бахт индекси”нинг янги рейтингига кўра мамлакатимиз 158 та давлатлар орасида 44 поғонани, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ичида биринчи ўринни банд этди”.
Буюк Британиянинг нуфузли “Экономист” журналининг эътироф этишича, Ватанимиз пойтахти – азим Тошкент шаҳри ободлиги ва яшаш учун қулайлиги жиҳатидан дунё рейтингида 140 та шаҳар орасида 58-ўринни эгаллади”.
АҚШнинг “The Huffington Post” нашри томонидан Самарқанд шаҳри “Дунёнинг албатта бориб кўриш керак бўлган 50 та шаҳри” рўйхатига киритилгани ва бундай эътирофга эришишда ҳам МДҲ мамлакатлари ўртасида Ўзбекистон ягона экани эътиборга сазовордир”.
Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги ҳар иккинчи оила юртимизда ишлаб чиқарилган шахсий автомобилга эга. Деярли ҳар бир оилада кундалик заруриятга айланган мобиль телефон, ноутбук, сунъий йўлдош орқали кўрсатиладиган ва кабелли телевидение, музлатиш камералари ва замонавий ошхона анжомлари каби янги, юқори технологияларга асосланган жиҳозлар пайдо бўлди”.
Ўзбекистонимизнинг ана шундай улкан ютуқлари ҳақида ўйлар эканмиз, жаҳон тан олган атоқли ёзувчи Жаҳон тан олган ёзувчи Чингиз Айтматовнинг мана бу фикрлари ёдимизга тушади:
Тарихнинг энг қийин палласида ўзига хос сиёсий селекция рўй берди. Бу селекция тарих саҳнасига энг керакли ШАХСни олиб чиқди. Ислом Каримов нафақат Ўзбекистон, балки Туркистон заминида ўзининг энг иродали, қатъиятли, иродали раҳбар эканини намойиш қилди. Бу – тарихда шахснинг қандай ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкинлигини кўрсатди. Тарих Ислом Каримовнинг ҳақиқатан ҳам замонавий цивилизациямизнинг энг улкан фигураларидан бири эканини кўрсатди”.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling