Безнинг бош ва тана қисмлари чегарасида кемтик –
incisura pancreatis
бўлиб, у ердан юқори ичак тутқич артерия ва венаси ўтади.
Меъда ости
безининг танаси уч қиррали призмани эслатади ва
унда учта юза тафовут
қилинади: олдинги юзаси – facies anterior ботиқ бўлиб меъдага тегиб туради,
орқа юзаси – facies posterior қорин бўшлиғининг орқа деворига ёпишган,
пастки юзаси – facies inferior пастга қараган. Бу юзалар учта қирра –
margo
superior, anterior ва inferior ёрдамида ўзаро ажралган. Без танасининг орқа
томонидан аорта ва пастки кавак венаси ўтади.
Безнинг думи танасининг бевосита давоми бўлиб,
аста-секин
ингичкалашади ва талоқ дарвозасигача боради. Меъда ости бези қорин
пардадан ташқарида (экстраперитонеал) ётади.
Меъда ости бези мураккаб тузилган, чиқарув найи (ductus pancreaticus)
кўп тармоқланган безларга киради, ишлаб чиқарадиган маҳсулоти жиҳатидан
оқсил безларига мансуб. Меъда ости безининг шираси ишқорий реаксияга эга
бўлган рангсиз суюқликдир. Шира чиқарув найи орқали ўн икки бармоқ
ичакнинг пастга йўналувчи қисмига қуйилади ва оқсил, ёғ, углеводларни
парчалаб шимилишида бевосита қатнашади. Меъда ости бези шираси овқат
ейила бошлагандан сўнг 2–4 минут ўтгач, ажралиб чиқа бошлайди.
Унинг
ички секреция гормони – инсулин, меъда
ости безининг тана ва дум
бўлаклари таркибида жойлашган махсус ҳужайралар (панкреатик Лангерганс
оролчаси)да ажралиб, қонга шимилади. Инсулин қон таркибида (организмда)
қанд миқдорини бир меъёрда сақлайди. Инсулин ишлаб чиқарилишининг
камайиши қандли диабет касаллигига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: