Ҳазм қилиш тизими. Ҳазм аъзоларининг тараққиёти. Ҳазм аъзоларининг тузилиши хусусиятлари. Нафас аъзоларининг функционал анатомияси соат


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/18
Sana26.02.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1231872
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
2.-azm-ilish-tizimi.-azm-azolarining-tara-iyoti.-azm-azolarining-tuzilishi-hususiyatlari.-Nafas-azolarining-funktsional-anatomiyasi.-2-soat.

2.13. Нафас олиш аъзолари. 
Одамнинг нафас аъзолари – бурун бўшлиғи, ҳиқилдоқ, трахея 
(кекирдак), бронх ва ўпкалардан тузилган. Булар, одатда, кислородни ўпка 
алвеолаларига етказиб берувчи ҳаво йўли ҳисобланади. Клиника шароитида 
бурун бўшлиғи ва ҳиқилдоқ юқори нафас йўли деб аталади. Кекирдак ва 
бронхлар пастки нафас йўли дейилади. 
Нафас аъзоларининг ривожланиши. Нафас аъзолари эмбрион 
тараққиётининг учинчи ҳафталарида бирламчи ичак найидан тоқ куртак 
шаклида ажралади. Кейинчалик тоқ куртакнинг учи иккита ўпка куртагига 
ажралади. Эмбрионнинг бир ойлик давридан бошлаб ҳиқилдоқ ривожланади 
ва балоғатга етгунча давом этади. Ривожланаётган ўпка куртаги чап томонда 
икки бўлакка, ўн томонда эса уч бўлакка бўлинади. Бўлиниш бир хилда 
давом этиб, бронх дарахти ва ацинусни вужудга келтиради. Нафас аъзолари 
мушаклари, тоғайлари мезенхимадан ривожланса, шиллиқ қаватининг 
эпителийси ва безлари эндодермадан такомил этади. Ўпка плевраси 
спланхноплеврадан ривожланади.Бола туғилиб, мустақил нафас олгандан 
сўнг бронхлар очилиб ҳаво билан тўлади. Туғилган заҳоти бир марта бўлса 
ҳам нафас олган чақалоқ ўпкаси сувда чўкмайди. Эмбрион (ҳомила) ўпкасида 
ҳаво бўлмаганлигидан сувга солинганида чўкади. Гўдакларнинг бурун 
бўшлиғи ва ҳиқилдоғи қисқа ва тор бўлади. Шунинг учун гўдаклар 
шамоллашга мойил бўладилар. Ўпкаларнинг ривожланиши одамда балоғатга 
етгунга қадар – 16-18 ёшгача давом этади. Чақолоқ ўпкасида алвеола ва 
майда бронхлар кам бўлганлиги учун бир минутда 40-60, ҳатто ундан ҳам 
кўпроқ нафас олади. 1 дан 5 ёшгача бўлганлар минутига 25-30 мартагача, 
катта ёшдаги одамлар эса 16-18 мартагача нафас олади. 
2.13.1. Бурун соҳаси – regio nasalis ташқи бурун (nasus externus) ва 
бурун бўшлиғидан иборат. 
Nasus externus –бурун илдизи (radix nasi), бурун қирраси (dorsum nasi), 
тепа қисми (apex nasi) ва бурун қанотчалари (alae nasi) дан иборат. 
Бурун илдизи юзнинг тепа қимидан жойлашган бўлиб, пешонадан 
кўнгдаланг жойлашган пастлик билан ажралади. 
Бурунга кириш қисми – ноксимон тешик (apertura piriformis) олдиндан 
бурун суяклари ва тоғайлари билан чегараланиб, буруннинг олд деворини 
ҳосил қилади. Буруннинг қанот тоғайлари (cartilago nasi lateralis) учбурчак 
шаклли, бир жуфт бўлиб, ёнбош қисмида бурун қанотларини, пастда бурун 
қиррасини ҳосил қилади. Тоғайдан тузилган ўрта девор (cartilago septi nasi) 
бурун тешигини иккига бўлади. 
Бурун қирраси бурун икки ёнбош қисмининг ўзаро ўрта чизиқда 
қўшилишдан вужудга келади. Бурун қирраси пастда бурун учи бўлиб 
тугайди. Бурун қанотчалари бурун икки ёнбош қисмларининг пастги, бироз 
бўртган қисми ҳисобланади. Бурун қанотчалари пастда бурун тешиги билан 
тугайди. Бурун тешиги ўртасидан юмшоқ деворча билан иккига бўлинган. 


Ташқи бурун икки қисим (суяк ва тоғай)дан тузилган. Бурун илдизи ва икки 
ёнбошининг тепа қисми суякдан (бурун суяклари, юқори жағ суякларининг 
пешона ўсиғи) тузилган бўлса, буруннинг пастги қисми эса тоғай 
пластинкалардан иборат. Жумладан учбурчак шакли буруннинг латерал 
тоғайи (cartilage nasi lateralis) бурун суякларнинг пастги қиррасидан 
бошланиб, ёнбош деворнинг ташкил топишидан қатнашади. Бурун 
қанотининг катта тоғайи (cartilago alaris nasi major) латерал тоғайдан пастда 
жойлашган бўлиб, бурунни ёнбоши томондан чегаралаб туради. 
Бурун қанотининг кичик тоғайи (cartilagenes alares minores) 2-3 тадан 
бўлиб, катта тоғайлар билан бурун бўшлиғининг ноксимон тешик қирраси 
оралиғидан жойлашган. 
Бурун девори тоғайи (cartilage septi nasi) тоқ ва тўртбурчаклидир, у 
бурун деворларининг олдинги қисмининг ҳосил қилади. Тоғай юқори 
томондан ғалвир суягининг перпендикуляр пластинкасига ёпишса, орқа ва 
пастдан димоғ ва бурун суякларига ёпишади. 
Бурун бўшлиғи (cavitas nasi) нафас йўлининг бошланиш қисми бўлиб, 
олдинда ташқи бурундан ноксимон тешик (apertura piriformis) орқали ҳаво 
кириб, орқа томонда жойлашган хоана орқали бурун-ҳиқилдоқ йўлига ўтади. 
Бурун бўшлиғи юқоридан пешона суяги (os frontalis), ғалвир суякнинг – 
lamina cribrosa (ғалвирсимон пластинкаси) ва понасимон суяклар (os 
sphenoidale) билан чегараланади. 
Бурун бўшлиғини икки ёнбош томондан бурун суяги (os nasale), тепа 
жағ (maxilla) суягининг танаси (corpus maxillaе) билан пешона ўсиқлари 
(processus frontalis), кўз ёши суяги (os lacrimali), ғалвир суяк (os ethmoidale), 
пастки бурун чиғаноғи (concha nasalis inferior), танглай суягининг 
перпендикуляр пластинкаси (lamina perpendicularis), понасимон суякнинг 
ўсиқ пластинкалари чегаралаб туради. Бурун бўшлиғининг пастки чегараси 
тепа жағ суягининг танглай ўсиғи (processus palatinus) билан танглай 
суягининг горизонтал пластинкалари (lamina horizontalis) қўшилиб қаттиқ 
(palatum durum) ва юмшоқ танглай ҳосил бўлишидан ташкил топган. Бурун 
бўшлиғи тўсиқ (septum nasi osseum) орқали иккига бўлинади. Унинг олдинги 
қисмида canalis incisivus (кесувчи тешик) бўлади. Бурун бўшлиғи тўсиғи эса 
ғалвир суякнинг перпендикуляр пластинкаси, димоғ суяги ва тепадан пешона 
суягининг (spina nasalis), пастдан юқори жағ суяги билан танглай суяклари 
қирралари (cristaе nasalis) нинг ўзаро қўшилишидан вужудга келади. 
Бурун бўшлиғида учта туртиб чиққан чиғаноқ бўшлиқни уч йўлга 
бўлади. Уларнинг юқори йўли (meatus nasi superior) ғалвир суякнинг тепа ва 
ўрта бурун чиғаноқлари орасида жойлашган. Бу йўлга ғалвир суякнинг орқа 
катаклари (cellulae ethmoidales) ва понасимон суяк танасидаги бўшлиқ (sinus 
sphenoidalis) очилади. 
Бурун бўшлиғининг ўрта йўли (meatus nasi medius) ўрта ва пастки 
чиғаноқлар оралиғида жойлашган бўлиб, унга ғалвир суякнинг ўрта ва 
олдинги ҳаво сақлайдиган катаклари (cellulae ethmoidales anteriores et media) 
ва sinus мaxillaris очилиб туради. 


Бундан ташқари, ғалвир суякнинг пиёзсимон ўсимтаси (bulla 
ethmoidalis) бўлиб, унинг олдидаги воронкасимон канал (infindibulum 
ethmoidale) орқали бурун бўшлиғининг ўрта йўли (cellulae ethmoidales 
anteriores) пешона суяги (sinus frontalis) билан қўшилиб туради. Йўлнинг орқа 
томони понасимон танглай тешиги (foramen sphenopalatinum) орқали 
понасимон танглай чуқурчасига қўшилади. Бурун бўшлиғининг пастки йўли 
(meatus nasi inferior) пастки бурун чиғаноғи билан бурун бўшлиғи пастки 
чегараси орасида жойлашган. Бу йўлнинг олдинги қисмига бурун-кўз ёши 
канали (canalis nasolacrimalis) очилади. 
Бурун бўшлиғи қон томир ва безларга бой бўлган шиллиқ қават билан 
қопланган. Бундан ташқари, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватида киприкли 
эпителий ҳам бўлади. Шунинг учун бурун бўшлиғига кирган ҳаво қон 
томирлар ёрдамида исиб, без суюқликларида намланади, киприклар 
ёрдамида ушланган ҳаво таркибидаги чанг заррачаларини безлар қамраб 
олади. Шиллиқ қават остида қон томирлари, айниқса вена чигаллари яхши 
ривожланган. Бурун бўшлиғининг юқори қисмидаги шиллиқ қаватда (ҳидлаш 
соҳасида) ҳидлаш нервларининг охирлари жойлашган. Бурун бўшлиғи 
шиллиқ қавати яллиғланиш сабабли шишадиган бўлса, қон томирлар девори 
ёрилиб, қон оқиши, нафас олиш қийинлашиши мумкин. Одатда, бурун 
бўшлиғининг ўрта ва пастки қисмига нафас олиш бўлаги дейилади. Бурун 
бўшлиғи ён деворидаги чиғаноқлар ва унинг атрофида жойлашган каваклар 
бурун бўшлиғи юзасини ошириб, нафас олганда бурунга кирган ҳавонинг 
тозаланишини, намланишини ва илишини таъминлайди. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling