Ҳазм қилиш тизими. Ҳазм аъзоларининг тараққиёти. Ҳазм аъзоларининг тузилиши хусусиятлари. Нафас аъзоларининг функционал анатомияси соат


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/18
Sana26.02.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1231872
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
2.-azm-ilish-tizimi.-azm-azolarining-tara-iyoti.-azm-azolarining-tuzilishi-hususiyatlari.-Nafas-azolarining-funktsional-anatomiyasi.-2-soat.

2.13.3. Кекирдак (trachea) узунлиги 9–11 см, диаметри 15–18 мм 
келадиган найдан иборат бўлиб, IV бўйин умуртқасининг рўпарасида, 
бевосита ҳиқилдоқдан бошланади, сўнгра кўкрак қафасининг юқори тешиги 
орқали кўкс оралиғигача бориб, IV–V кўкрак умуртқаларининг рўпарасида 
чап ва ўнг бронхларга ажралади. Трахеянинг ана шу ажралган ери кекирдак 
айриси (bifurcatio tracheaе) деб аталади. Кекирдак жойлашишига кўра бўйин 
ва кўкрак қисмларига бўлинади. Кекирдакнинг бўйин қисмини олд томондан 
жағ ости мушаклари (mm. sternohyoideus et sternothyroideus) ва қалқонсимон 
без, орқа томондан қизилўнгач, икки ёнбошдан умумий уйқу артерияси ўраб 
туради. Трахеянинг олд сатҳи билан бўйиннинг чуқур фасцияси орасидаги 
(spatium преtracheaле) бўшлиқ бириктирувчи тўқима ва қон томирлар билан 
банд. Трахея кўкрак қафаси қисмининг олд томонида тўш суягининг дастаси 
ва gl. thymus жойлашган. Кекирдак девори 16–20 та ҳалқа шаклидаги 
тоғайлар (cartilagines tracheales)дан тузилган ўзаро фиброз тўқималардан 
иборат бойлам (lig. annularia)лар билан туташган. Тоғай ярим ҳалқа 
деворининг очиқ қисми мушак толалари аралашган парда (paries 
membranaceus) билан ўралган. Мушак толалари йўтал пайтида ва нафас 
олганда қисқариб ёрдам беради. Кекирдакнинг ички юзаси кўп қаторли 
киприкли эпителий билан қопланган ва шиллиқ безларга бой қават билан 
ўралган. 
2.13.4. Бронхлар (bronchi) кекирдакнинг IV–V кўкрак умуртқалари 
рўпарасида (bifurcatio tracheaе) ўнг ва чап бронхлар – bronchi principiales 
(юнонча bronchus – нафас найи) dexter et sinister бўлинишидан вужудга 


келади. Ўнг бронх чап бронхга қараганда бирмунча калта ва кенгроқ бўлиб, 
6–8 та тоғай ҳалқадан тузилган. Ўнг бронх деярли вертикал равишда 
йўналган бўлиб, унинг устидан v. azygos ўтади ва v. cava superior га 
қўшилади. Чап бронх ўнг бронхга нисбатан тор ва узунроқдир. У 9–12 та 
тоғай ҳалқадан тузилган. Чап бронх устида аорта ёйи мингашиб жойлашган. 
Чап бронх кекирдакдан бурчак ҳосил қилиб йўналади. Бронхларнинг шиллиқ 
қаватлари кекирдак шиллиқ қаватига ўхшаб тузилган. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling