Ҳазм қилиш тизими. Ҳазм аъзоларининг тараққиёти. Ҳазм аъзоларининг тузилиши хусусиятлари. Нафас аъзоларининг функционал анатомияси соат
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
2.-azm-ilish-tizimi.-azm-azolarining-tara-iyoti.-azm-azolarining-tuzilishi-hususiyatlari.-Nafas-azolarining-funktsional-anatomiyasi.-2-soat.
2.13.6. Плевра (pleura) – ўпкани қоплаган сероз парда. Плевра икки
варақли бўлади: унинг устидан ўраб турган варағи ички (vasceral) ёки ўпка варағи (pleura pulmonalis), кўкрак бўшлиғи деворининг ички томонига ёпишган варағи париетал (pleura parietalis) варақ дейилади. Висцерал плевра ўпка тўқимасига ёпишиб, унинг бўлаклар оралиғидаги ёриқ ичига ҳам киради. Висцерал плевра ўпка дарвозасига келганда ўзаро учрашади, ўпка дарвозасининг пастида плевралар қўш қаватли бойламни (lig. pulmonale) ҳосил қилиб, париетал плеврага ўтиб кетади. Париетал плевра (pleura parietalis) қовурға (pleura costalis), диафрагма (pleura diaphragmatica) ва кўкс оралиғи (pleura mediastinalis) қисмларига ажралади. Париетал плевранинг ташқи юзаси кўкрак қафаси деворига ёпишиб жойлашган. Ўпкалар учини плевра гумбази (cupula pleuraе) қоплаган бўлиб, у биринчи қовурғадан 3–4 см юқорида жойлашган. Париетал ва висцерал плевралар орасидаги плевра бўшлиғида маълум миқдорда суюқлик бўлади. Бу суюқлик плевраларнинг бир-бирига қараган юзасини ҳўллаб, нафас олиш ва чиқаришда ишқаланишни камайтиради. Плевра бўшлиғида (cavitas pleuralis) манфий босим бўлганлигидан кўкрак қафасининг герметик бутунлиги бузилган вақтда плевра бўшлиғига ҳаво кириб, ўпкани эзади, натижада нафас олиш қийинлашади. Париетал плевранинг диафрагма қисми (pleura diaphragmatica) диафрагманинг тепа юзасини (перикард ёпишган марказ қисмидан ташқари) қоплайди. Париетал плевранинг кўкс оралиқ қисми (pleura mediastinalis) тўш суягининг ички юзасидан бошланиб, орқа томонга йўналган ҳолда умуртқа поғонасининг ички ёнбошидан қовурғаларга ўтиб кетади. Ўнг ва чап ўпка орасида кўкс бўшлиғи (mediastinum) жойлашган. Бу бўшлиқни орқа томондан умуртқа поғонасининг кўкрак қисми, олдинги томондан тўш суяги, икки ён томондан кўкс оралиғи плевраси (pleura mediastinalis), пастдан диафрагма, тепадан кўкрак қафасининг юқори тешиги чегаралаб туради. Кўкс оралиғи кекирдак ва бронхлар воситасида олд (mediastinum anterius) ва орқа (mediastinum posterius) қисмларга бўлинади. Олдинги кўкс оралиғида юрак ва унинг халтаси, айрисимон без, аорта равоғи, ўпка артерияси пояи ва диафрагма nervi жойлашган. Орқа кўкс оралиғида қизилўнгач, кўкрак аортаси, лимфа йўли, веналар, нервлар бўлади. Ўпка ва плевралар чегаралари. Ўнг ва чап ўпканинг учлари биринчи қовурғадан 3–4 см юқорида бўлади, сўнгра ўмров-тўш бўғими орқали паст томонга йўналади. Тўш суягининг дастаси билан қўшиладиган чегарада ўпканинг олдинги чегараси бошланади. Шу жойдан ўнг ўпканинг олдинги чегараси тўш суягининг танасига параллел ҳолда пастга томон йўналиб, VI– VII қовурғанинг тоғай қисмига яқинлашади ва пастки чегарага ўтиб кетади. Чап томонда юрак жойлашган. Шунинг учун чап ўпканинг олдинги чегараси IV қовурғага баъзода чапга қараб чекинади ва VI қовурғанинг тоғай қисмида пастки чегарага ўтиб кетади. Ўпкаларнинг пастки чегараси ўмров суягининг ўртасидан ўтказилган вертикал чизиқда VI қовурғага, linea mammilaris да VII қовурғага, қўлтиқ чизиғи бўйлаб IV қовурғага ва умуртқа поғонаси соҳасида ХII қовурғага тўғри келади. Ўнг ўпкага қараганда чап ўпканинг чегараси битта қовурғадан пастроқда жойлашган бўлади. Плевраларнинг юқори, олдинги ва орқа чегараси деярли ўпка чегарасига тўғри келади. Париетал плевранинг бир қисмдан иккинчи қисмга ўтиш жойларига ўпка кириб турмаганлиги сабабли у ерда бўшлиқ – sinusлар (recessus pleurales) мавжуд. Жумладан қовурға плеврасининг диафрагма плеврасига ўтиш чегарасида recessus costodiaphragmaticus бўлса, кўкс оралиғи плеврасининг қовурға плеврасига ўтиш чегарасида recessus costomediastinalis ни кўриш мумкин. Ўпкалар sinusларга фақат ўта чуқур нафас олгандагина кириши мумкин. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling