18.1. Тактик тайёргарликнинг вазифалари
Ӯйин тактикасига мувоффаққиятли ӯргатиш учун асос яратиш (зарур қобилият ва сифатларни ривожлантириш).
Техник малакаларни ӯргатиш жараёнида тактик маҳоратни шакллантириш.
Шахсий, гуруҳли, жамоа тактик ҳаракатлари асосларини эгаллаш.
Баскетболчи жамоада бажарадиган функциясини (вазифасини) ҳисобга олган ҳолда тактик маҳоратни такомиллаштириш.
Шароитга қараб (тезликларини, рақибни ташқи шароити аҳволини инобатга олиб) техник малакаларини ва тактик ҳаракатларни самарали ишлата билишни шакллантириш.
Бирор нарсадан бошқача нарсага (ҳаракатга) тез ӯта олиш (ҳужумдан ҳимояга ва ҳимоядан ҳужумга) қобилиятини ривожлантириш.
Тактик тайёргарликнинг воситалари қуйидагилардир:
Бир ҳаракатдан бошқасига, бир ҳаракат фаолиятидан бошқачасига тез ӯтиш лекин, ориентировка, реакция тезлигини ривожлантиришга йӯналтирилган тайёрлов машқлари.
Ҳаракатли ва спорт ӯйинлари, махсус эстафеталар.
Тактика бӯйича (шахсий, гуруҳли, жамоа) машқлари.
Икки ёқлама ӯйин.
Назорат ӯйинлари ва мусобақалар.
18.2. Тактик тайёргарликнинг услублари
Техник тайёргарлик вазифаларини ечишда қӯлланиладиган услубларни худди ӯзгинаси тактик тайёргарлик жараёнида ҳам қӯлланилади. Унда, тактикани ӯзига хос хусусиятлари табиийки ҳисобга олинади.
Намойиш қилишда, майдоннинг макети, кинокольцовкалар, фильмлардан фойдаланилади.
Мураккаб тактик ҳаракатларни ӯрганилаётганда шароит соддалаштирилади, уни қисмларга бӯлинади, ҳар хил сигналлар, ориентирлар ва ҳ.к қӯлланилади.
Қӯшма (сопряженный) услубдан фойдаланишда машқлари қайтарилиш сони ва ӯтказиш шароитлари тактик тайёргарликни такомиллаштиришга имкон туғдиради.
Ӯрганилган тактик ҳаракатларни мустаҳкамлашда ҳаракатни (ӯзини ва рақибни) таҳлил қилиш услуби қӯлланилади. Бунинг учун видеотасвирлардан фойдаланилади.
Тактик тайёргарлик учун хос услуб - бу рақибни (айрим ӯйинчига ёки умумий жамоага) ҳаракатини моделлаштириш услубидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |