62
Ёруғлик етишмай қолганда, масалан дарахт соясида ѐки
осмонни қалин булут қоплаганда ғўза
суст ривожланади,
ҳосил тугиш даври бошланганда ѐруғлик етишмаса кўплаб
шона ва тугунчалари тўкилади.
Ғўза қисқа кун ўсимлиги бўлганлиги учун ѐруғ куннинг
узунлигига таъсирчан бўлади. Шу
сабабли туннинг узун,
куннинг қисқа бўлиши маъқул ҳисобланади.
Узун кун
шароитида ўсимликнинг ривожланиши секинлашади ва ҳосил
тугишга киришиши кечикади.
Сувга талаби. Сув ғўза ҳаѐтида энг муҳим омиллардан
биридир.
Биринчидан, сув етишмаса ғўза маромида ўсиб
ҳосил бермайди.
Иккинчидан, тупроқ ва ҳавонинг ортиқча
намлигига чидаш бераолмайди (айниқса ҳарорат паст
бўлганда). Ортиқча намлик ва паст ҳароратда ғўза замбуруғли
касаллик ва зараркунандалар билан кучли зарарланади. Битта
кўсак шаклланиши учун 1 м
3
сув талаб этилиши аниқланган.
Ғўза кам сув ичганда ўсиши секинлашади, кам кўсак ҳосил
бўлади, уларнинг кўпи тўкилади, кўсаклар эрта очилади, тола
ва чигити пуч бўлиб қолади. Ғўза гуллагунча ўртача суткалик
сув сарфи гектарига 35-40 м
3
, гуллаш-ҳосил
тугиш даврида
60-90 м
3
, ҳосил пишиш даврида 35-50 м
3
ни ташкил этади.
Ғўза навларида транспирация коэффициенти бутун ўсув
даврида ўртача 600-700 дан 1000 гача бўлади.
Лекин бу
ўсимликнинг ўсиш шароитига қараб кўпинча 400 билан 800
орасида ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: