Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Kuzgi Bugdoy Boltaev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ғўзанинг озиқага бўлган талаби.
Тупроққа талаби. Ғўза турли тупроқларда, бўз тупроқ,
соз тупроқ, қумоқ, қумли, тошлоқ, ер ости суви яқин жойлашган ўтлоқи-ботқоқ тупроқларда ҳам ўсаверади. Суғориладиган деҳқончилик шароитида ғўза шағал, сингдириш қатлами бирмунча юзароқ жойлашган ерларда 63 ҳам яхши ўсаверади, лекин бундай ерларда озиқа моддалар етарли миқдорда берилиши керак. Ҳайдалма қатлами қалин, ўсимлик илдизлари бемалол кира оладиган ва шу қатламда озиқа моддалар етарли миқдорда бўлган жойларда ғўза яхши ўсади ва тупроқ ичига чуқур тараладиган илдиз массаси ҳосил қилади. Оғир қумоқ тупроқли ерларда ғўза яхши ўсмайди, аммо бундай ерларда ҳам баъзи бир агротехника тадбирларини амалга ошириб, пахтадан юқори ҳосил етиштириш мумкин. Тупроқ шўри ғўзанинг ўсишига салбий таъсир қилсада, мелиоратив тадбирлар ўтказилганда шўр ерларда ҳам ғўза етиштириш имконини беради. Ғўзанинг озиқага бўлган талаби. Ғўза минерал озиқа элементларидан азот, фосфор, калийга талабчан. Азот етишмаганда барг ранги оч бўлиб, ўсиши сусаяди, темир етишмаганда хлороз (баргнинг рангсизланиши) пайдо бўлади, фосфор етишмаганда пояси нимжонлашиб, касалликка чалинувчан бўлади, калий етишмаганда тола ва чигит сифати пасаяди, натижада ҳосилдорлик ҳам камаяди. Илмий маълумотларга кўра, 1 т пахта етиштириш учун озиқа элементларидан азот 55-60 кг, фосфор 20-25 кг, калий 50-60 кг сарфланади. Микро элементлардан 50 кг кальций, 10 кг олтингугурт, 10 кг магний ва шунча натрий, 2 кг гача темир, 0,2 кг гача бор, 50 г дан камроқ мис ва 1,5 кг атрофида хлор талаб этилади. Ғўза ривожланиш даврларига қараб ердан азот ва фосфор моддасини қуйидаги миқдорда ўзлаштиради: - чигит униб чиққандан шоналашгача азот 7%, фосфор 5%; - шоналашдан гуллашгача азот 46%, фосфор 35%; - гуллашдан пишиш бошлагунча азот 44%, фосфор 50%; 64 - кўсаклар очила бошлагандан пишиш даври охиригача азот 3%, фосфор 10%. Ғўзадан мўл ҳосил олиш учун уни парваришлашда кўплаб омилларни ҳисобга олиш зарур. Жумладан: - уруғчиликни илмий асосда ташкил этиш; - ғўза навларини тўғри танлаш ва жойлаштириш; - чигитни экишга сифатли тайѐрлаш; - ғўза ўсиши ва ривожланишини яхшилаш учун ерни экишга сифатли тайѐрлаш, қатор ораларига ўз вақтида ва сифатли ишлов бериш, мақбул муддатларда ва меъѐрларда органик ва минерал ўғитларни қўллаш; - тупроқнинг механик таркиби, ер ости суви чуқурлиги, шўрланиш даражаси, ғўза навлари ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда суғоришни ташкил этиш; - ғўза парваришида сув ва манба тежовчи илғор технологияларни қўллаб, юқори ва сифат пахта ҳосили олишни таъминлаш ва бошқалар муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимизнинг пахта тола-сига дунѐ бозорида талаб ортиб бормоқда. Чунки, тола сифати юқори, жаҳон бозори талабларига мос, серҳосил ғўза навларини экишга асосий эътибор қаратилади. Шулардан, Бухоро-6 нави толаси Англиянинг Ливерпул биржасида Олтин медалга сазовор бўлган ва жаҳон бозорида андоза сифатида қабул қилинган. Жаҳон бозорида толанинг технологик сифат 65 кўрсаткичларидан: тола узунлиги, майинлиги, пишиқлиги ва толанинг микронейр кўрсаткичига катта аҳамият берилади. Толанинг микронейр кўрсаткичи Спинлаб HVI ўлчовида қуйидаги гуруҳларга ажратилади: 1. Жуда ингичка тола - 3,0 дан паст. 2. Ингичка тола - 3,0 дан 3,9 гача 3. Ўртача ингичка тола - 4,0 дан 4,9 гача 4. Қўпол (дағал) тола - 5,0 дан 5,9 гача 5. Жуда қўпол (дағал) тола - 6,0 ва ундан юқори. Республикамизнинг турли вилоятлари об-ҳаво ва тупроқ шароитлари, ғўзанинг ўсиш даври ва самарали ҳароратлар йиғиндисидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг пахта экиладиган ҳудудлари 3 та минтақага бўлинган: шимолий минтақа - Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти; марказий минтақа - Тошкент, Сирдарѐ, Жиззах, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари; жанубий минтақа - Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятлари. Ҳар бир минтақа ҳам турли тупроқ ва иқлим шароитларига эга бўлиб, ғўзани етиштириш агротехник тадбирлари бажарилишида унга эътибор қаратилиши лозим. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling