Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

2.2. Ерларни шудгорлаш 
Ерлар мақбул муддатда ва сифатли ҳайдалганда кузги-
қишги мавсумда бўладиган атмосфера ѐғинлари ҳисобига 
тупроқда намни тўплаш ва сақлаб қолиш имконияти ошади. 
Бунинг учун шудгорлаш чуқурлиги бир хил ва бир текисда 
ҳамда тупроқ қатлами тўла ағдарилган, сифатли юмшатилган, 


66 
йирик кесаклар ва палахсаларсиз бўлиши керак. Шудгорда 
чуқурча ва излар кам бўлиб, дала юзаси текис бўлганда 
тупроқдаги намнинг буғланиши камаяди. 
Шудгор олдидан бегона ўтларга қарши кураш. 
Ҳайдовни сифатли ўтказиш учун далалар биринчи навбатда 
ғўзапоя ва бошқа ўсимлик қолдиқларидан тозаланиши ѐки 
улар майдаланиб, сочиб юборилиши, кўп йиллик бегона 
ўтлар (ғумай, ажриқ, қамиш ва бошқалар) тарқалган 
майдонларда дала илдизпоялардан тозаланиши ѐки шундай 
бегона ўтлар кучли босган жойларга гербицидлар сепилиши 
керак. 
Илдизпояли бегона ўтлар кўп тарқалган далаларда 
шудгордан олдин илдизпоялар тароқлаб олинади. Бунда 
махсус тароқлаш машиналари, ағдаргичи олиб ташланган 
плуглар ѐки чизель-культиваторлар (ЧКУ-4) ишлатилади. 
Тароқланган бегона ўт илдизпояларини йиғиб олиш 
учун осма ѐки сихли бороналар, «КПН-4А» русумли шудгор 
культиваторлари, 
чизель 
ѐки 
бошқа 
мосламалардан 
фойдаланилади. Бегона ўтлар илдизпоялари йиғиштириб 
олингандан сўнг гербицид сепилиши яхши самара беради. 
Агарда далани ѐппасига бегона ўт босган бўлса, гербицид 
майдонга тўлиқ сепилади, бордию бегона ўтлар майдоннинг 
айрим жойларига тарқалган бўлса, фақат ўт ўсиб турган 
жойларга ҳайдашдан 10-15 кун илгари гербицид сепилади. 
Шўрланган ерларда шўр ювилгандан сўнг эрта баҳорда 3-5 
кг/га Раундап гербициди қўлланилади.
Кўп йиллик бегона ўтларга қарши тавсия этилган 
гербицидларни ОВХ-600 ѐки бошқа пуркагичлар билан 
сепиш тавсия қилинади. Даланинг бегона ўтлар билан 


67 
зарарланишини инобатга олган ҳолда гербицидларни қўллаш 
меъѐри 20-25% оширилиши мумкин. 
Кузги шудгор олдидан шўрланмаган тупроқларда 
фосфорли ўғитлар йиллик меъѐрининг 70% (аммофос 200 ѐки 
супрефос 385 ѐки суперфосфат 650 кг/га), калийли ўғит 50% 
(80-90 кг/га калий хлорид ўғити) ҳамда маҳаллий ўғитлар 
(гўнг гектарига 20-30 т ѐки компост 15-20 т) солиш тавсия 
этилади. Ҳайдашни маккажўхори, сабзавот, полиз ва бошқа 
экинлардан бўшаган майдонлардан бошлаш мақсадга 
мувофиқ. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling