Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»


Download 1.28 Mb.
bet41/94
Sana26.09.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1687941
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   94
Bog'liq
Янги маъруза матни 2017

Сармоядор ролининг ушбу икки тарафламалиги оқибати – яна бир бўлиниш: иштирокчи роли ва кредитор роли, тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш мақсадини кўзловчи сармоядор ва мулкни йўқотиш хатарини камайтирувчи сармоядор ролининг пайдо бўлиши.

Иштирокчи – бу мол-мулкка нисбатан мулкчилик ҳуқуқидан жамиятга нисбатан талаб ҳуқуқи эвазига воз кечувчи иқтисодий агент. Ўз навбатида жамиятнинг ўзи ва унинг мол-мулки эмас, балки хўжалик жамиятига нисбатан мажбурият ҳуқуқлари иштирокчининг мулки ҳисобланади.

Иштирокчининг шахсий мақсади – жамиятнинг фойдасида иштирок этишдан иборат. Тегишлича у бу билан боғлиқ хатарларнинг бир қисмини ўз зиммасига олади. Натижада мазкур лойиҳалар хатарларини кўплаб иштирокчилар ўртасида тақсимлаш асосида ўта қиммат ва узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш мумкин бўлади. Иштирокчининг ижтимоий-иқтисодий миссияси, шу тариқа, хатарлар ва жавобгарлик дисперсиясидан иборат.

Кредитор. Агар сармоядор – бу тадбиркорлик ролидан воз кечган капиталист бўлса, у ҳолда кредитор – бу тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ хатарлардан воз кечган сармоядордир. Профессионал молиявий воситачилардан фойдаланиш эса хатарларни пасайтириш усули ҳисобланади.

7. Мулк-акция. Жамиятнинг кўп сонли иштирокчилари нафақат унинг хўжалик фаолияти натижалари учун жавобгарликнинг, балки бошқарувчилар томонидан иштирокчилар ишончининг суиистеъмол қилиниши имкониятининг ҳам тақсимланишини юзага келтиради. Янги ижтимоий-иқтисодий рол пайдо бўлади: назоратчи – хўжалик жамиятига нисбатан алоҳида функцияларни: жамият мол-мулки ва даромадларининг тасарруф этилиши устидан назоратни амалга оширувчи унинг иштирокчиси.

Назоратчининг шахсий мақсади хўжалик жамиятини капиталлаштиришнинг ўсишига эришишдан иборат.

Акциядор. Жозибадорлигини йўқотаётган бизнесдан чиқиш ҳам хўжалик жамиятларининг фаолияти билан боғлиқ хатарларни соддалаштириш усули ҳисобланади. Ушбу имконият жамиятда иштирок этишнинг алоҳида воситаси – акцияларнинг пайдо бўлиши билан таъминланади.


Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling