Ҳокимият ва мулкнинг ажралмаслигининг расмана тан олиниши билан хусусий мулкчилик ҳуқуқини бузмасдан қолмайди. Ноиқтисодий мажбурлашга асосланган ҳокимият мулкдорнинг эркин иродасига қараганда иқтисодий ҳаётнинг муҳим омили ҳисобланади. Ҳокимият тузилмаларида иштирок этиш орқали бериладиган имкониятлар хўжалик фаолиятидан келиб чиқадиган имкониятларга қараганда анча юқори. Ҳокимияга эга бўлган амалдорлар шахсий бойликни кўпайтириш учун ҳокимият имкониятидан фойдаланишади. Лекин ҳокимият ўз эгасига мулкдан кўра кўпроқ нарсани беради, уларнинг саъй-ҳаракатлари биринчи навбатда ҳокимиятни сақлаб қолишга йўналтирилган. Ҳокимиятни йўқотиб, улар, одатда, мулкни ҳам йўқотишади.
7.3. Мулкий хуқуқлар 1. Мулк-эгалик қилиш. Мулкдор. Эгалик қилиш ижтимоий институт сифатида ноёб ресурсларни такрорий етиштириш вазифаси пайдо бўлган вақтда юзага келади. Дастлаб меҳнат шароитлари эгалик қилиш объекти ҳисобланади. 2. Мулк-имтиёз. Монополист. Вақти келиб ижтимоий-иқтисодий рол иккита янги ролга бўлинади: табиий ресурслар мулкдорининг роли ва ишлаб чиқарувчининг роли. Эгалик қилиш ҳуқуқи фойдаланиш ҳуқуқидан, эгалик қилиш объекти эса хўжалик юритувчи субъектдан ажралиб чиқади. «Мулк-имтиёз» тушунчаси пайдо бўлади. Бу ерда мулкдор-монополистнинг рента – ўзига тегишли ресурслардан даромад олиш ҳуқуқига дуч келамиз. Мулк-имтиёз аҳолининг маълум қисми пешона териси билан ўзининг тирикчилиги учун нон топиш мажбуриятидан озод бўлиши учун имконият, яъни фан, санъат ва ҳарбий ишни ривожлантириш имконияти яратади. Ишлаб чиқарувчи. Хўжалик фаолиятини амалга оширувчи-ишлаб чиқарувчининг шахсий мақсади ўз эҳтиёжларини қондириш учун маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат. Кўплаб хўжалик юритувчи субъектлар шахсий мақсадларига эришишга интилиш натижасида ижтимоий аҳамиятга молик миссиянинг амалга ошиши – жамиятни такрорий ишлаб чиқариш содир бўлади. 3. Мулк-корхона. Товар алмашувининг ривожланиши ролларнинг янгидан бўлинишига дастлабки тарихий сабаб ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчининг табиий ҳуқуқи ҳисобланган маҳсулотга бўлган ҳуқуқ ишлаб чиқариш воситаларининг мулкдори – хўжайинга ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |