Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»


Download 1.28 Mb.
bet40/94
Sana26.09.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1687941
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   94
Bog'liq
Янги маъруза матни 2017

Менежернинг ижтимоий-иқтисодий роли ва ёлланма ходимнинг роли ўртасида ўта муҳим фарқ мавжуд. Ходим ўз ишчи кучини – меҳнат қобилиятини, менежер эса ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш бўйича хизматни сотади. Битим тузилгач, ходим ижрочига, менежер эса корхона раҳбарига айланади. Менежер даромадининг асосини у раҳбарлик қиладиган корхона фаолиятининг натижалари учун мукофот ташкил қилади.

5. Мулк-бизнес. Тадбиркор. Мулк миқдори «қиймат» деган мавҳум тушунчага айланган шароитда саҳнага янги шахс – тадбиркор ва янги мулк объекти – бизнес чиқади. Чунки нафақат меҳнат, ер ва сармоя, балки фаолиятнинг алоҳида тури – тадбиркорлик ҳам «қийматни яратиш» хусусиятига эга. Шахсий бойиш масаласини ҳал этаётиб тадбиркор муносиб ижтимоий миссия иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишни амалга оширади. У топган янги қарорлар аста-секин ижтимоий нормага айланади. Лекин янги қарорлар – бу нафақат янги имкониятлар, балки янги хатарлардир. Бир вақтнинг ўзида мулкдор ва тадбиркор сифатида иштирок этувчи мулкдор-сармоядор қисмларга ажрала бошлайди. Шу тариқа тадбиркор аста-секин мулкдордан ажралиб чиқади. Унда ҳатто ўзининг, мулкдордан алоҳида мулк объекти – бизнес пайдо бўлади.

Сармоядор. Тадбиркорнинг ўзга мулкка бўлган талаби сармояни ижтимоий қадр-қиммат - қийматга эга бўлган чекланган ресурсга айлантиради. Бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик фаолиятидан воз кечган ва ўзга тегишли чекланган ресурс – сармоядан фойдаланиш ҳуқуқини тўлов эвазига сотувчи сармоядор-мулкдорнинг ижтимоий-иқтисодий роли пайдо бўлади. Сармоядорнинг шахсий мақсади мулкдан (сармоядан) олинадиган даромадни кўпайтиришдан иборат.

6. Мулк-талаб. Сармоядор ролининг ички қарама-қаршилиги шу нарса билан боғлиқки, тадбиркорлик фаолияти юкини кўтаришни истамаган ҳолда, у истар-истамас ушбу фаолият биан боғлиқ мулкни йўқотиш хатарини ўз зиммасига олади. Ўз навбатида, бу мулкдан оладиган даромаднинг иккита таркибий қисмни ўз ичига олади: чекланган ресурс учун тўлов ва хатар учун тўлов.


Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling