Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»
Download 1.28 Mb.
|
Янги маъруза матни 2017
Шартнома – белгаланган институционал доираларда шахсларнинг онгли равишда ва эркин танлаши натижаси ҳисобланган мулкчилик ҳуқуқлари билан алмашиш ва уларни ҳимоялаш тўғрисидаги келишув.
Шундай қилиб, институционал таҳлил оқилона танлов моделининг умумий эмас, балки хусусий ҳолатини кўриб чиқиш учун замин яратади. Ушбу модел универсал эмас, у алоҳида институционал доираларда шахсларнинг хатти-ҳаракатни ёритиш билан чегараланади, бунда шахслар ушбу доираларга чекланган даражада таъсир кўрсатади. Оқилона танлов моделини институционал доираларга жойлаштириш «доира самараси» деб ном олди. Бироқ оқилона танлов институционал доираларини фақат чегаралаш (гиёҳвондлик моддалари, қурол-аслаҳа, бошқа ижтимоий хавфли товарлар ва хизматлар олди-сотдиси тўғрисида шартномалар тузиш учун қонуний тақиқ) сифатида талқин этиш нотўғри бўлади. Институционал доиралар нафақат чеклайди, балки оқилона танловни амалга ошириш учун замин яратиши мумкин. Шу тариқа, ишончнинг норасмий меъёри ҳам, томонларнинг шартномадан келиб чиқувчи мажбуриятларининг пайдо бўлиши тўғрисидаги расмий қоида ҳам, ҳатто шартнома тузиш ва уни бажариш лаҳзаси ўртасида анча вақт ўтган тақдирда ҳам ҳуқуқлар билан алмашиш имконини беради. Бундай институционал доираларда амал қилувчи «муносабатли» одам, ўз хусусиятларига кўра homo oeconomicusдан фарқ қилади – биринчи тушунча иккинчисига қараганда анча кенг. «Муносабатли» одам оқилона мақсадли ҳаракат меъёрига амал қилади, лекин шу билан бирга у ўз хатти-ҳаракатини ишонч, эмпатия ва бозор конституциясини ташкил қилувчи бошқа меъёрлар асосида ҳам қуради. Уни тузиш ва бажариш лаҳзаларининг вақт бўйича мос келмаслигини назарда тутувчи шартнома одатий ҳолатни ўзида намоён этади. Бозор конституциясига кўра, шахс хатти-ҳаракатига «табиий» омилларнинг таъсирини аниқ олдиндан айтишнинг иложи йўқ. Чунки бозор конституцияси шахс ва «табиат» ўртасидаги эмас, балки шахслар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни тартибга солувчи меъёрлар йиғиндисини ўзида намоён этади. Шахслар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижаларига «Табиат» таъсирининг учта варианти мавжуд. «Табиат» ўзаро ҳамкорлик натижаларига таъсир кўрсатмайди, шахслар ушбу ҳолатда аниқлик шароитида бўлади «Табиат» ўзаро ҳамкорлик натижаларига таъсир кўрсатади, лекин унинг таъсирини олдиндан айтиш мумкин. Шахс томонидан қабул қилинадиган қарорни муқобил натижаларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли маълум бўлганида «ҳисоблаб чиқиш» мумкин. «Табиат» ўзаро ҳамкорлик натижаларига таъсир кўрсатади, лекин унинг таъсирини олдиндан айтиб бўлмайди. Қарор қабул қилиш натижаларини «ҳисоблаб чиқиш» мумкин эмас, чунки қарорни қабул қилиш вақтида уларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли эмас, балки фақат унинг муқобил якунлари маълум. Хатар ва ноаниқлик шароитида ҳамма шахслар ҳам бир хил ҳаракат қилмайди. Инсонларнинг хатарга нисбатан муносабатлари нуқтаи назаридан уларнинг учта хили мавжуд: хатарга қарши инсонлар; хатарга бетараф муносабатда бўладиган инсонлар ва хатарга мойил инсонлар (risk aversion, risk neutrality, risk preference). Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling