Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»
Download 1.28 Mb.
|
Янги маъруза матни 2017
бу ерда хl, ..., хk є X бўлган тафсирсига айтилади, бу ерда EU – иш берувчининг кутилаётган фойдалилиги. Ёллаш тўғрисидаги шартномага сотиш тўғрисидаги шартнома муқобил ҳисобланиб, унда эҳтимолий вазифаларнинг йиғиндиси эмас, балки бажариш учун қабул қилинадиган ва еi воқеалар содир бўлишининг маълум эҳтимоллиги асосида белгиланган муайян вазифалар ҳақида келишиб олинади. Шундай қилиб, сотиш тўғрисидаги шартнома қуйидаги функциянинг қиймати максимал бўладиган (шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида) келгуси даврларда бажариш учун қабул қилинадиган вазифаларни белгилаб беради:рlU[хl(еl)]+p2U[x2(e2)]+...+pkU[xk(ek)],бу ерда U – битим иштирокчиларининг хi топшириғини бажаришдан умумий фойдалилиги. Сотиш тўғрисидаги шартнома фақат унинг иккала томони ҳам хатарга нисбатан бетараф бўлиб, кутилаётган воқеалар содир бўлмаслиги ва шартномада қайд этилган вазифалар юзага келадиган вазиятга мос бўлмаган эҳтимолликка кўнишга тайёр бўлган тақдирда тузилиши мумкин.Демак, сотиш тўғрисидаги шартнома хатарга бир хил муносабатда бўладиган – хатарга бетараф шахслар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади. Ёллаш тўғрисидаги шартнома эса хатарга ҳар хил муносабатда бўладиган – хатарга бетараф ва хатарга қарши инсонлар ўзаро ҳамкорлигининг институционал доираларини ёритади. Хатарга қарши шахслар (ёлланма ходимлар) хатарга бетараф бўлган шахслар (иш берувчилар) фойдасига ўзларининг келгусида «табиий» омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳаракат стратегиясини эркин танлаш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечишади. Шахснинг шартномада белгиланган фаолият тури устидан назорат қилиш ҳууқининг ихтиёрий равишда топширилиши юз беради. Ҳудди ресурсларни тасарруф этиш ҳуқуқини топшириш каби шахс ўз ҳаракатлари устидан назорат қилиш ҳуқуқини ҳам топшириши мумкин. Шундай қилиб, шахс, агар у бошқа шахс томонидан назорат қилинган тақдирда катта фойда ва (ёки) назорат қилиш ҳуқуқи топширилаётган шахсдан компенсация олишига ишонса, ўз ҳаракатлари устидан назорат қилиш ҳуқуқининг топширилишидан манфаатдор ҳисобланади. Шахс томонидан фаолиятнинг шартномада белгиланган соҳалардаги ўз ҳаракатлари устидан назоратнинг топширилиши ҳукмронлик муносабатларининг асосида ётади. Ҳукумронлик муносабатлари бир неча хилда бўлади: оддий, унинг доирасида назорат айнан унга назорат қилиш ҳуқуқи топширилган шахс томонидан амалга оширилади; мураккаб, бунда унга назорат қилиш ҳуқуқи топшириладиган шахс бир вақтнинг ўзида ушбу ҳуқуқни учинчи шахсларга топшириш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади; песонафикацияланган, унда назорат қилиш муайян шахсга топширилади; позицион, у назоратнинг муайян шахсга эмас, балки жамиятнинг институционал таркибида (давлат аппаратида, фирманинг ички тузилишида ва ҳ.к.) муайян мавқега эга бўлган шахсга топширилишини назарда тутади. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling