8.3. Шартномаларнинг хиллари
Энди ёллаш тўғрисидаги шартнома билан сотиш тўғрисидаги шартномани ўзаро таққослаган ҳолда, бевосита шартнома таркибини муҳокама қилишга киришамиз. Шартноманинг учта базавий хили маълум – классик, имплицит ва неоклассик.
Классик шартнома, унда ўзаро ҳамкорликнинг барча шартлари аниқ ва тўла-тўкис белгиланган, сотиш тўғрисидаги шартномадан ҳосил бўлган шартнома.
Имплицит (бундан «имплицит», яъни охиригача келишилмаган шартнома атамаси келиб чиққан) шартнома эса, аксинча, ўзаро ҳамкорликнинг аниқ белгиланишини истисно этади, шартнома томонлари шартноманинг амалга оширилиши жараёнида уларнинг тафсирланишини назарда тутади. Бундай шартнома ёллаш тўғрисидаги шартномадан ҳосил қилинган. Неоклассик ёки гибрид, «муносабатли» шартнома ўзида ҳам ёллаш тўғрисидаги шартноманинг, ҳам сотиш тўғрисидаги шартноманинг унсурларини бирлаштиради ва томонларга кутилмаган ҳолатлар содир бўлганида унинг ҳарфларига амал қилмаслик имконини беради.
Қуйидаги жадвал ёрдамида учта хилдаги шартноманинг таркиби ва параметрларини солиштирамиз.
8.1-жадвал
Шартнома таркиби ва хусусиятлари
Классик |
Неоклассик
|
Имплицит
|
1. Шартнома томонларининг тавсифи
|
Иштирокчиларнинг ҳар бирининг ўрнини босадиган шахсни топишнинг осонлиги. Натижа иштирокчиларнинг таркибига боғлиқ эмас. Томонлар хатарга нисбатан бир хилда бетараф.
|
Тенг ўринбосар топишнинг қийинлиги туфайли шартнома томонлари бир-бирига боғлиқлигининг юқори даражаси. Томонлар хатарга нисбатан бетараф.
|
Битим иштирокчиларининг икки томонлама боғлиқлиги: натижа уларнинг биргаликда фаолият юритишга қодирлигига боғлиқ. Бир томон хатарга нисбатан бетараф, иккинчи томон хатарга қарши.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |