Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Султон Ҳусайн Бойқаро
ҳаѐт юксак даражада сақланиб қолди. Мамлакат ободлиги, фаровонлиги, иқтисодий ҳаѐтнинг бир меъѐрда кечиши, фан-маданиятнинг юксалишида ўз даврининг тадбирли ва оқил ҳукмдори Султон Ҳусайннинг роли ниҳоятда катта бўлди. Султон Ҳусайн темурийларнинг Хуросон қисмидаги мулкларида тинчлик-осойишталикни сақлаш, фитна ва ўзбошимчаликка чек қўйиш, меъморчилик ва ободончиликка катта эътибор кўрсатиш, илм аҳли ва маданият арбобларига ҳайриҳоҳлик кўрсатиш ва ҳомийлик қилиши темурийлар ҳукмронлиги вақтида ўзига хос ижобий из қолдирди. Мовароуннаҳр томонда расман темурийларга қарам, амалда деярли мустақил бўлган Хисравшоҳ (1457-1495) Ҳисор, Бадаҳшон, Қўҳистонда ҳокимлик қилар, зўравонлиги ва талончилиги билан маълум эди. Тошкентдаги ҳоким Юнусхон (1415-1487) кейинчалик унинг ўғли Маҳмудхон (1487-1509)лар ҳам ўзларини мустақил давлат эгаси деб ҳисоблашар эди. Хоразмдаги Сўфийлар сулоласи вакиллари ҳам шундай сиѐсат юргизар эдилар. Қатор тарихчилар, Муҳаммад Солиҳ, Бобур, ибн Рўзбехон, Хондамир ва бошқалар ўз асарларида шу даврда рўй берган ўзбошимчалик ва талончиликларни алоҳида қайд этганлар. 1499 йилдан бошлаб Ўрта Осиѐга ўз юришларини бошлаган Муҳаммад Шайбонийхон (1451-1510) темурийлар ичидаги ички низо ва ноиттифоқликдан фойдаланиб, Мовароуннаҳрга нисбатан истилочилик ҳаракатларини бошлади. Темурий шаҳзодалардан, шу вақтдаги ягона мовароуннаҳрлик иқтидорли ва ҳарбий саркардалик маҳоратига эга бўлган, кейинчалик буюк шоир ва давлат арбоби даражасига чиққан Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг саъйи-ҳаракатлари ҳам ўзининг Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) тегишли натижасини бермади. 1505-1506 йилларга келиб Шайбонийхон Хоразм ва Мовароуннаҳрни тўлиқ эгаллайди. 360 Шайбонийхонга қарши курашиш учун йўлга чиққан Хуросон ҳукмдори Султон Ҳусайн (1469- 1506) 1506 йилнинг баҳорида вафот этади. Султон Ҳусайннинг ворислари ўртасида тожу-тахт учун кураш авж олиб, натижада ҳокимият иккита шаҳзодага-Бадиуззамон Мирзо билан Музаффар Мирзоларга ўтади. Қулай вазиятдан фойдаланган Шайбонийхон 1507 йили шаҳзодаларни тор- мор этиб, қаттиқ жанглардан сўнг пойтахт Ҳирот ва бутун Хуросонни ўз қўли остига олади. Шундай қилиб, деярли бир ярим аср давом этган шон-шавкатли Темурийлар салтанати ўз ниҳоясига етади. Темурийларнинг охирги забардаст вакили Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1525 йилги Панипат жангидан сўнг шимолий Ҳиндистонни эгаллашга муваффақ бўлади. Бобурийлар сулоласи Ҳиндистонда деярли уч аср мобайнида ҳукмронлик қилиб, кўп ҳолда темурийларнинг шон-шуҳратини бу ерда тиклашга муваффақ бўладилар. ХХ аср оҳирлари - ХХI аср бошларида Бобур илмий мероси ва тарихини янада чуқур ўрганиш борасида иш юритаѐтган халқаро «Бобур» экспедицияси бу йўналишда кўплаб самарали ишларни амалга оширди. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling