Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


«Агар бу улуғ зотни авлиѐ десак, у авлиѐларнинг авлиѐси, мутафаккир


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

«Агар бу улуғ зотни авлиѐ десак, у авлиѐларнинг авлиѐси, мутафаккир 
десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг 
султонидир», деган сўзларида тўлақонли ўзининг ифодасини топган.
Президентимиз И.Каримов ташаббусига кўра, 1991 йили Алишер 
Навоийнинг 560 йиллиги жуда катта тантаналар билан нишонланиб, 
шоирнинг маҳобатли ҳайкали халқимизнинг улуғ мутафаккирга муқаддас 
рамзи сифатида пойтахтимизнинг марказида қад кўтарди. 
ХV асрнинг забардаст ўзбек шоирлари ичида, шунингдек Лутфий, 
Дурбек, Саккокий, Гадоий, Атоий ва бошқаларнинг ҳам номлари маълум ва 
машҳур бўлган. Жумладан, Навоийдан аввал туркигўй шоир Лутфий (1366-
1465) бўлган. Унинг ўз вақтида 20 дан зиѐд ажойиб асарлари мавжуд бўлиб, 
бизгача фақат машҳур ―Гул ва Наврўз‖ ва ғазаллар девони этиб келган холос.
Бу даврларда шунингдек, Шарафиддин Али Яздийнинг (1454 йили 
вафот этган) Темур тарихига бағишланган, Низомиддин Шомийдан сўнг 
ѐзилган бир хил номдаги ―Зафарнома‖ асари яратилди. Форс-тожик 
адабиѐтида айниқса машҳур шоир ва олим, Навоийнинг замондоши ҳамда 
дўсти Нуриддин Абдураҳмон Жомийнинг (1414-1492) роли буюк бўлди. 
Жомий ва Навоийнинг дўстлиги эса, тарихда халқларимиз иттифоқлигининг 
буюк рамзи бўлиб қолди. 
 
 
 


368 
Таянч сўзлар 
 
Амир, даргоҳ, девон, вазир, улус, доруға, қутвол, арзбеги, тавочи, Чиғатой 
улуси, хон, Хуросон, Мовароуннаҳр, салтанат, тузуклар, туман, черик, 
жавонғор, баронғор, султон, сарбадор, раият, сипоҳ, Мўғулистон 
 
Савол ва топшириқлар 
 
1. Чиғатой улусида XIV асрнинг биринчи ярмида кечган жараѐнлар ҳамда 
унинг инқирози сабабларини қайд этинг. 
2. Мовароуннаҳрда кучли ва марказлашган давлат барпо этишда Амир 
Темурнинг тарихий хизматларини кўрсатиб беринг. 
3. Амир Темур ҳарбий санъати хусусида нималарни биласиз? 
4. «Темур тузуклари» тарихшунослигини гапириб беринг. 
5. «Куч адолатда» - шиорини изоҳланг. 
6. Республикамиз Президенти И.Каримовнинг «Юксак маънавият – 
енгилмас куч» асарида Амир Темурга қандай баҳо берилган эди? 
7. Амир Темур салтанати тўғрисидаги қайси тарихий манбаларни 
биласиз? 
8. «Темур тузуклари» - тарихий манба сифатида деганда нимани 
тушунасиз? 
9. Клавихо кундалигида Амир Темур давлати қандай тавсифланган? 
10. Амир Темур давлати халқаро алоқаларини гапириб беринг. 
11. Истиқлол йилларида Амир Темурга кўрсатилган ҳурмат ва эътибор 
нималарда ўз ифодасини топган? 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling